Ўзбекистонда ФAОнинг «Келажак авлод учун ақлли фермерлик» деб номланган тўрт йиллик лойиҳаси иш бошлади. Ўзбекистон ва Вьетнамда амалга ошириладиган ушбу ташаббуснинг умумий бюджети 3,4 миллион долларни ташкил этмоқда. Молиялаштирувчилар орасида Корея Республикаси ҳам бор. Бу хусусда Sputnik нашри ФAОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.
Лойиҳадан мақсад, иқлим назорати, тупроқ ва сувдан фойдаланиш, зарарли ҳашаротларга қарши курашни ақлли технологиялар ёрдамида такомиллаштиришдир. Ташкилотчиларнинг фикрича, ушбу чоралар йил давомида кенг турдаги экинлар етиштиришга имкон беради.
Шунингдек ўқинг: DP World компанияси Тошкент вилоятида йирик логистика маркази лойиҳасини амалга оширмоқда
“Истеъмолчилар бутун йил давомида хавфсиз ва арзон озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш имкониятига эга бўлишади. Буларнинг бари Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш, яъни қашшоқликни бартараф қилиш, саломатлик ва фаровон ҳаётни барча учун бирдек таъминлашга хизмат қилади», дейди ФAОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакили Шерзод Умаров.
Лойиҳага мувофиқ, Ўзбекистонда агробизнес имкониятларини ривожлантириш ва техник кўмак олиш учун 3 та намойиш майдончаси яратилади.
EastFruit аввал ҳам қайд этганидек, 2021 йилнинг февраль ойида JizzaxOrganic агрокластери Ўзбекистон Фуқаро авиацияси агентлигидан дронларни бошқариш учун рухсат олди. Шу тариқа Жиззах кластери қишлоқ хўжалигида учувчисиз қурилмаларни қўллайдиган биринчи ўзбек корхонаси бўлади.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!