Бош саҳифаЯнгиликларЕвропа нашри Ўзбекистон фермерлари учун яратилаётган молиявий имкониятлар ҳақида хабар бермоқда
Янгиликлар

Европа нашри Ўзбекистон фермерлари учун яратилаётган молиявий имкониятлар ҳақида хабар бермоқда

Европанинг “Моdern Diplomacy» интернет-нашри “Ўзбекистон фермерлари учун молиялаштирув имкониятлари яхшиланади” сарлавҳали мақолани чоп этди, деб ёзмоқда “Дунё” ахборот агентлиги.

Мақолада Жаҳон банки директорлар кенгаши Ўзбекистоннинг 10  вилоятида фермер хўжаликлари ва қишлоқ корхоналарини ташкил этиш ҳамда кенгайтиришни қўллаб-қувватлашга қаратилган “Қишлоқ корхоналарини ривожлантиришнинг иккинчи лойиҳаси” (REDP) учун 200 миллион долларлик молиялаштирув пакетини маъқуллагани айтилади.

Нашрнинг ёзишича, молиялаштирув Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг (ХТТБ) 180 миллион долларлик кредити ва Халқаро тараққиёт ассоциациясининг (ХТА) 20 миллион долларлик кредитини ўз ичига олади.  “REDP дастури Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий, Бухоро, Хоразм ва Қорақалпоғистонда янги иш ўринлари яратиш ҳамда микро, кичик ва ўрта корхоналар (МКЎК), молия муассасаларини молиялаштиришга кўмак беради”.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон: озиқ-овқат хавфсизлиги, валюта курси ва макроиқтисодий барқарорлик бўйича таҳлил ва прогнозлар

Лойиҳа доирасидаги молиялаштирув қишлоқ секторининг ўсишини рағбатлантириш ва қишлоқ тадбиркорлари учун хизматлар кўрсатиш, технологиялардан фойдаланишдаги камчиликларни бартараф этишга мўлжалланган чора-тадбирларга қаратилади. Қайд этилишича, лойиҳа Ўзбекистон ҳукумати томонидан қабул қилинган “2020-2030 йилларда Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегияси”ни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

“Ҳозир тайёрланаётган янги беш йиллик Давлат ҳамкорлик асосларига мувофиқ, Жаҳон банки 2022-2026 йилларда Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясида белгиланган ислоҳотларни амалга ошириш учун ҳукуматга молиявий ҳамда таҳлилий ёрдам кўрсатишни давом эттиради”, дея хулоса қилди «Modern Diplomacy».

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин