Бош саҳифаЯнгиликларЕвропа Иттифоқида 2021/2022 мавсумдаги олма етиштириш ҳажми 11%га ошди
Янгиликлар

Европа Иттифоқида 2021/2022 мавсумдаги олма етиштириш ҳажми 11%га ошди

Еврокомиссиянинг январь ойидаги ҳисоботига кўра, 2021/2022 йилги мавсумда Европа Иттифоқининг барча 27 та давлатида олма ҳосили 11,8 миллион тоннани ташкил этди, бу 2020/2021 йилги мавсум ҳосилидан 11 фоиз ва 5 йиллик ўртача кўрсаткичдан 6,7% юқоридир.

Ҳисобот Бутунжаҳон олма ва нок ассоциацияси (WАРА)нинг Европа Иттифоқидаги йигирмата давлат бўйича маълумотларига асосланган. Европа Иттифоқига аъзо қолган 7 та мамлакат бўйича эса рақамлар Eurostatдан олинган.

Таҳлилчиларнинг кузатувига кўра, олма ҳосили ўртача кўрсаткичдан паст, нархлар юқори бўлган икки йилдан сўнг жорий мавсумда олма етиштирувчиларнинг ушбу мевани сотиш нархи яна меъёрий даражага қайтмоқда. Европа Иттифоқининг энг йирик олма етиштирувчи мамлакати – Польшада нархлар 5 йиллик ўртача кўрсаткичга етиб борди ва баъзи ҳолатларда ҳатто пасайган ҳам, деб ёзмоқда АgroTimes.

Жаҳон бўйича мева етказиб беришнинг кўп йўналишларида юзага келган экспорт логистикасини таъминлаш билан боғлиқ қийинчиликлар Европа Иттифоқи мамлакатларига камроқ таъсир кўрсатди.  Бироқ пандемиянинг биринчи йилида сезиларли даражада ошган мевага бўлган талаб иккинчи йилда яна меъёрий даражага қайтди.

Европа Комиссияси олма етиштириш саноатига сезиларли таъсир кўрсатаётган учта вақтинчалик муаммони аниқлади:

  • Олма етиштирувчиларнинг харажатлари ошиши, жумладан, энергия ресурслари, транспортировка ва мева етиштириш билан боғлиқ бошқа харажатлар;
  • Маҳсулотлар ташувини ташкил этишдаги нуқсонлар ва меваларни автомобиль ҳамда денгиз орқали ташиш нархи ошиши;
  • Ишчи кучи танқислиги, айниқса, ҳосил йиғим-терими учун мавсумий ишчилар ва юк машиналари ҳайдовчилари етишмовчилиги.
EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида эртаги узум навлари ҳосилини йиғиб олиш бошланди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин