Бош саҳифаЯнгиликларЕвропа Иттифоқи Ўзбекистоннинг «GSP+» тизими бенефициари мақомини янги муддатга узайтирмоқда
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг «GSP+» тизими бенефициари мақомини янги муддатга узайтирмоқда

Ўзбекистон ҳукумати вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда Европа Иттифоқи делегацияси Ўзбекистон зарур конвенцияларни ратификация қилгани ва 2024 йилдан 2034 йилгача бўлган даврга мўлжалланган «GSP+» тизимининг бенефициари мақомини янги муддатга узайтириш учун барча асосларга эга эканини қайд этди, дея хабар бермоқда EastFruit мутахассислари.

Ушбу фикр ва таъкидлар Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида Европарламент аъзолари билан бўлиб ўтган ва Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишга бағишланган музокаралар чоғида айтиб ўтилди. Бу ҳақида вазирлик матбуот хизмати хабар қилган.

Худди шу учрашувда Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битим лойиҳаси юзасидан музокаралар муваффақиятли якунлангани ҳамда парафинлангани мамнуният билан қайд этилди. Ҳужжат ички тартиб-қоидалар, шу жумладан ҳуқуқий экспертиза ва томонларнинг давлат тилларига таржима қилинганидан кейин имзоланади.

Шунингдек ўқинг: Буюк Британия Ўзбекистонга савдо-сотиқ бўйича қўшимча имтиёзлар тақдим этади

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2021 йил 10 апрелдан бошлаб, Европа Иттифоқига 6200 турдаги товарларни божсиз экспорт қилиш имконини берувчи Европа Иттифоқининг махсус имтиёзлар тизимига қўшилган эди. Ўзбекистон Преференцияларнинг умумий схемаси (GSP) бўйича бенефициар давлат сифатида қабул қилинган.  Ушбу имтиёзлар тизими қўлланиладиган маҳсулотлар тўпламига мева-сабзавотлар ҳамда ёнғоқ ва бодом турлари ҳам киради.

Аммо «GSP+» шунчаки савдо воситаси эмас. Мазкур схемага қўшилиш орқали паст ва ўртача паст даромадли мамлакатлар инсон ва меҳнат ҳуқуқлари, атроф-муҳит ва иқлимни муҳофаза қилиш ҳамда самарадор бошқарув бўйича 27 та асосий халқаро конвенцияни самарали амалга ошириш мажбуриятини олади. GSP регламенти GSP+ бенефициарлари мажбуриятлари устидан доимий мониторинг олиб боришни кўзда тутади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин