Бош саҳифаЯнгиликларЕТТБнинг янги ташаббуси Монголияга Марказий Осиё мамлакатларидан мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб беришга кўмак беради
Янгиликлар

ЕТТБнинг янги ташаббуси Монголияга Марказий Осиё мамлакатларидан мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб беришга кўмак беради

Монголия пойтахти Улан-Баторда баланд нархлар ва маҳсулот танловидаги чекловлар боис озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш сабр-тоқат ва омад учун синов бўлиши мумкин. Хусусан, супермаркетлардаги озиқ-овқат расталарини кўздан кечирилганда, сархил мева маҳсулотларининг камлиги яққол сезилади. Бунга асосий сабаб –  етказиб бериш, яъни ташиш нархларининг қимматлиги, маҳсулотларни сақлаш ва етказиб беришдаги муаммолардир. Шу боис аҳолининг мева ҳамда бошқа тез бузилувчи озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш имконияти чекланган. Кўпинча бундай муаммога кичик бизнесда дуч келинади.

ЕТТБ қўшни мамлакатларнинг кичик ва ўрта корхоналари ўртасида савдо алоқаларини ўрнатиш ҳамда минтақавий интеграцияни рағбатлантириш орқали Монголия бозорларида мева танқислигини ҳал этишга қаратилган «Монголияга олмалар» ташаббусини ишлаб чиқди.

Савдо алоқаларини ўрнатишга ёрдам бериш учун ЕТТБнинг кичик бизнес бўйича маслаҳатчи гуруҳи сўнгги бир неча ой ичида Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон мева етиштирувчилари билан ишбилармонлик учрашувларини ташкиллаштира бошлади. Мазкур учрашувлар харидор ва етказиб берувчиларни бирлаштириб, меваларнинг мавжуд турлари, нархлари ҳамда логистикага оид қадоқлаш ҳамда сақлаш бўйича маълумотларни алмашишга ёрдам берди.

Божхона бош бошқармаси маълумотларига кўра, Осиё марказида жойлашган Монголия меваларни катта қисмини Шимолий Македония, Сербия ва Польшадан импорт қилади. Бу шуни англатадики, катта юклар ҳаво орқали 18 минг километргача йўл босиб ўтиши керак бўлади.

Мевалар юк машинасида Монголияга етиб келиши учун ўртача 8000 км.дан зиёд масофани босиб ўтади. Мамлакатда денгизга чиқиш имконияти мавжуд эмас. Темирйўл каби арзон транспорт воситалари сақлаш муддати кам бўлган маҳсулотларни ташиш учун қулай эмас. Шу боис, гилос, резавор ва тропик мевалар каби талаб юқори бўлган маҳсулотлар қиммат бўлиб, уларни бошқа жойларга нисбатан Монголияда топиш мушкулдир.

Олма, банан ва цитрус мевалари Монголияда парҳезнинг асосий қисмидир, чунки улар узоқ сафарларга энг чидамли маҳсулот ҳисобланади. Бироқ 2020 йил мўғул мева импортчилари учун жуда оғир йил бўлди.

Пандемия давридаги чекловлар натижасида катта миқдордаги мевалар чегарада қолиб кетиб, маҳсулот сифати Монголия бозори стандартларига жавоб беролмай қолди. Шундан сўнг сабзавот етишмаслиги ҳолатлари кузатила бошланди.

«Монголияга олмалар» ташаббуси мева импорт қилувчилар учун ўзининг ҳудудий ишбилармонлик имкониятларини яхшилаш ва кенгайтириш учун муҳим соҳаларни кўрсатиш билан бирга Монголия учун маҳсулотлар нархини арзонлаштирди ва ассортиментни кенгайтирди. Шу билан бирга, гилос, олма ва  узум импорти бўйича Марказий Осиё давлатлари билан савдо ҳамкорлигини ҳам кенгайишига сабаб бўлди.

Ишбилармонлик учрашувлари давомида иштирокчилар меваларга қўйилган стандартлардаги номувофиқлик таъминот занжиридаги ноаниқликнинг асосий сабабчиси эканлигини аниқлади.

Ўзбекистон ва Туркманистон турли хил юқори сифатли меваларни таклиф қилса-да, Монголия истеъмолчилари меванинг сифатли  сақланишини кафолатлайдиган қадоқларга, ишлаб чиқариш жараёнини кузатиш ва маҳсулот сифат сертификати мавжудлиги каби Европа стандартларига ўрганиб қолган.

Марказий Осиёнинг бир қатор таниқли мева ишлаб чиқарувчилари аллақачон мўғул мева импортчилари билан ҳамкорлик қилмоқда.

Мисол сифатида 2021 йил июнь ойида 20 тонна гилос ва тарвузнинг биринчи партиясини етказиб бериш учун Ўзбекистоннинг «QQ SHKO PIR Export лидер» компанияси билан боғланган мўғул мева импортчиси «Era Fruits» МЧЖни келтириш мумкин. Гилос ҳар бир кг учун 15 доллардан юқори нархда бўлиб, мўғул истеъмолчилари учун тансиқ, деярли экзотик мева дейиш мумкин. Аммо бундай мева партиялар ҳажмини Монголияга етказиб беришни кўпайтириш, уларни маҳаллий бозорда нархларини пасайишига олиб келади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин