Бош саҳифаЯнгиликларЭронлик мутахассислар Ўзбекистонда заъфарон, хандон писта ва картошка етиштиришни ривожлантиришга кўмак беради
Янгиликлар

Эронлик мутахассислар Ўзбекистонда заъфарон, хандон писта ва картошка етиштиришни ривожлантиришга кўмак беради

Жорий йилнинг октябрь ойи охирида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Aзиз Воитов Эроннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ҳамид Наййирободий билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда мазкур вазирликнинг матбуот хизмати.

Бугунги кунда икки давлат ўртасида бир қатор йўналишлар, хусусан қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам манфаатли ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган.

Aзиз Воитов эронлик олим ва мутахассисларнинг заъфарон ва писта етиштириш борасида эришган ютуқларини эътироф этди. Шу жиҳатдан, мазкур тажрибани Ўзбекистонда татбиқ этиш мақсадида Эроннинг Ҳайдари Торбат университети қошидаги Заъфарон илмий институти ва Ўзбекистоннинг Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича таклиф билдирди.

Учрашув давомида Эрондан картошканинг соғлом ва вируссиз “минитубер” (мини туганак) уруғлигини олиб келиш бўйича ҳамкорлик ўрнатиш истиқболлари муҳокама қилинди. Бу борада Эрон Миллий картошкачилик уюшмаси ҳамда Ўзбекистоннинг Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти ўртасида илмий-амалий ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш белгилаб олинди.

Қишлоқ хўжалиги вазирининг таклифлари орасида мамлакатимизнинг қурғоқчил ҳудудларида буғдой етиштиришнинг янги агротехнологияларини жорий қилиш ҳамда қуруқ иқлимга мослашган буғдой навларини яратиш бўйича Ўзбекистоннинг Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти ва Эроннинг Қурғоқчил ерларда қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот институти (Dryland Agricultural Research Institute) ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласи ҳам бўлди.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликка тегишли кун тартибидаги масалаларни мунтазам муҳокама қилиш мақсадида Эрон томонига икки давлат агросаноат мажмуасини ривожлантириш учун масъул тегишли идоралар вакилларидан иборат Ўзбекистон-Эрон қўшма ишчи гуруҳини ташкил қилиш ва унинг йиғилишини 2023 йилнинг февраль ойида Тошкент шаҳрида ўтказиш таклифи билдирилди.

Aзиз Воитов учрашув доирасида белгиланган масалаларни атрофлича муҳокама қилиш мақсадида Эрон Ислом Республикасининг Қишлоқ хўжалиги вазири Сайид Джавад Садатинежад бошчилигидаги олим ва мутахассислардан иборат делегациясини Ўзбекистонга таклиф этди ва ушбу ташрифни ташкил этишга ҳамда келгусида Эрон томони билан аграр йўналишларда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин