Бош саҳифаЯнгиликларЭквадорда совуқ об-ҳаво туфайли банан етиштириш 25 фоизга қисқаради
Янгиликлар

Эквадорда совуқ об-ҳаво туфайли банан етиштириш 25 фоизга қисқаради

Эквадор банан саноати совуқ об-ҳаво шароитида қўшимча қийинчиликларга дуч келмоқда, бу маҳсулот етиштиришни тахминан 25 фоизга қисқартирди, баъзи фермер хўжаликлари эса фитосанитар карантинга тушди.

«Бу, шунингдек, Россия, Европа, Яқин Шарқ ва бошқа бозорларда ёзда бананга талаб пасайиши билан бир вақтга тўғри келмоқда, айни ҳолат йилнинг шу даврига хосдир«, дейди Эквадор Банан маркетинги ва экспорти ассоциацияси (Acorbanec)нинг ижрочи директори Ричард Салазар.

Ушбу қўшимча муаммоларнинг бари жаҳондаги энг йирик банан экспортёри бўлмиш Эквадордаги банан етиштирувчилар июнь ойи охиридаги 18 кунлик миллий норозилик намойишларидан сўнг меъёрий савдога қайтишга умид қилган пайтга тўғри келди. EastFruitнинг FreshPlaza ҳаволасига таяниб хабар беришича, банан етиштириладиган асосий ҳудудларда йўлларни тўсиб қўйган туб аҳолининг норозиликлари туфайли 2000 га яқин банан контейнерларини олиб чиқиш имкони бўлмаган.

Намойиш тўхтатилгандан сўнг банан етиштириш ва экспорт фаолияти меъёрий ҳолатга қайтди, бироқ ҳозир экспорт ҳажми камайганини кўряпмиз, чунки, айрим фермер хўжаликларида фитосанитария ҳолати банан экспорти сифатига монанд эмас. Бошқа томондан, бизда иқлим омили (совуқ ҳаво) туфайли пасайиш кузатилди, бу банан етиштиришни ўртача 20-25% га камайтирди.  Эквадордаги йўқотишлар компенсацияланиши даргумон, чунки, юк ташиш тўхтатилган, шартнома бўйича мевалар экспорт қилинмаган ёки жойида сотилиши мумкин бўлмади, афсуски, биз жўнатилмаган юк нархини, портларда контейнерлар туриб қолиши билан боғлиқ тўловларни зиммамизга олишимизга тўғри келди, чунки кўпчилик бир ҳафта давомида терминалларда қолиши керак эди. Бу йўқотишлар ўрни қопланиши даргумон”, дейди Салазар.

Унинг сўзларига кўра, фитосанитар карантиндан зарар кўрган фермер хўжаликларининг аксарияти кичик ва ўрта ишлаб чиқарувчилардир.  “Ресурс етишмовчилиги туфайли улар турли фитосанитария текширувларини ўтказа олмади. Бу вақтда совуқ меъёрий ҳол, лекин биз шу йилнинг сентябрь ойигача давом этадиганга ўхшайдиган Ла-Нинья феноменини бошдан кечирмоқдамиз. 2022 йилги октябрь, ноябрь, декабрь ойларининг сўнгги чорагида ишлаб чиқариш ва бозор шароитлари яхшиланишини кутмоқдамиз”, дейди Салазар.

Эквадор банан саноати ушбу маҳсулот нархларини барқарорлаштиришга чақирганига қарамай, шу йил бошида Берлиндаги Fruit Logisticaда бўлиб ўтган махсус йиғилишда уларнинг илтимоси эшитилмади.  “Афсуски, ҳаммага маълум бўлган харажат ва чиқимларнинг кўпайишига қарамай, Эквадордан банан етиштириш ва экспорт қилишни давом эттириш имконини берувчи муносиб нарх белгиланмаган. Умид қиламизки, ритейлерлар буни билишади ва Европа Иттифоқи ҳамда бошқа  бозорларни озиқ-овқат билан таъминлаш учун бананларимизга кўпроқ пул тўлашади«, дейди Салазар.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистондан анор қаерга ва қачон экспорт қилинса, кўпроқ даромад олиш мумкин?

EastFruit

Африканинг озиқ-овқат хавфсизлиги таҳдид остида — банан плантациялари ТR4 замбуруғи билан кундан-кун кўпроқ зарарланмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда заъфарон плантациялари кўпаймоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин