Бош саҳифаЯнгиликларЭквадорда ортиқча бананни камайтириш йўллари изланмоқда
Янгиликлар

Эквадорда ортиқча бананни камайтириш йўллари изланмоқда

Эквадордаги банан етиштирувчилар ва экспортёрлар ўзаро келишмовчиликларни бир четга суриб, Россияга юборилмай, бозорда қолиб кетган бананларнинг ортиқча таъминотига ечим топиш учун учрашишди. Улар таҳлил қилган энг яққол вариант – нархлар янада пасайишига йўл қўймаслик учун ортиқча миқдорни ички бозорга йўналтиришдир. Бу хусусда EastFruit FreshPlaza ҳаволаси таяниб ёзмоқда.

Таклифга кўра, мева озиқ-овқат дастурларини тарғиб қилувчи давлат ва хусусий ташкилотларга етказиб берилади; қолган қисми эса шу хўжаликларнинг ўзида органик ўғит сифатида ишлатилади. Бироқ, бу режаларни амалга ошириш учун механизмларни аниқлаб олиш керак.

Ҳозирга қадар экспорт сектори фермерларнинг экспорт қилиш мумкин бўлмаган бананлар учун пул тўлаш талабини қабул қилди. Банан маркетинги ва экспорти уюшмаси (Аcorbanec)нинг ижрочи директори Ричард Салазар ушбу маблағ шартномага эга бўлган фермерларгагина тўланиши кераклигини таклиф сифатида илгари сурди.

Шунингдек ўқинг: Жаҳон банан бозори: Россия ва Украинада нархлар кўтарилди, бошқа мамлакатларда эса ортиқча маҳсулот сабаб, фермерлар даромади пасайди

Бу ҳафта фақат Аcorbanec  480 000 қутидан кам бўлмаган меваларни йиғиб, хайрия қила олади. Салазарнинг таъкидлашича, ушбу ғоя етказиб беришни тартибга солиш ва бананни арзон нархларда экспорт қилишнинг олдини олишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

“Муаммо шундаки, баъзи хорижий мижозлар Эквадордаги вазиятдан фойдаланиб, маҳсулотни спот бозорларда ҳар бир қути учун 2 дан 3 долларгача арзонроқ нархда сотиб олишга ҳаракат қилган. Энди арзон нархлардаги мевалар бўлмайди, биз уларни мамлакатда қолдириб, хайрия мақсадларига йўналтиришни маъқул кўрамиз”, дея таъкидлади раҳбар.

Банан етиштирувчилар миллий федерацияси (Fenabе) вакиллари ушбу таклифнинг мақсадга мувофиқлигини таҳлил қилишда давом этишмоқда.  Ташкилот матбуот котиби Сегундо Соланонинг фикрича, бозор шу қадар мураккаблашдики, сўнгги ҳафталарда баъзи фермерлар бир қути учун 1,20 доллар тўланишига чидашга мажбур бўлди.

«6,25 доллар миқдоридаги нархни белгилайдиган қонун турганида вазият бундай давом этиши мумкин эмас», дейди у.

Ушбу муқобил вариантлар ҳукумат муаммонинг ечимини топишга аралашишдан бош тортгач, бир неча ҳафта ўтиб пайдо бўлди. Ҳукумат хусусий бизнеснинг уруш туфайли етказилган зарарини қоплай олмаслигини ва бу, жумладан, гулчилик ёки қисқичбақа етказиб бериш каби бошқа секторларга ҳам тааллуқли эканини айтди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин