Бош саҳифаЯнгиликларЧилидан хўраки узум экспортида янги навлар улуши ортмоқда
Янгиликлар

Чилидан хўраки узум экспортида янги навлар улуши ортмоқда

Бундан ўн йил аввал Чилидаги хўраки узум етиштирувчи фермерлар ўз маҳсулотларининг халқаро бозорда рақобатбардош бўлишини таъминлаш учун “эскирган” навлардан воз кечиб, уларни жаҳон бозорида талабгир бўлган янги навлар билан алмаштира бошлашди. Янги мавсумда илк бор экспортга етказиб бериш ҳажмининг ярмидан кўпи янги навлар бўлиб, ассортиментнинг 53 фоизини ташкил этиши кутилмоқда. Бу ҳақида FreshFruitPortal маълумотларига асосланиб, Fruit-inform хабар берди.

Бу рақамлар хўраки узум бўйича ASОЕХ (Чили мева экспортёрлари ассоциацияси) қўмитаси томонидан октябрь ойи охирида эълон қилинган янги экспорт прогнозига тегишлидир. Таққослаш учун айтадиган бўлсак, янги навлар 2021/2022 йилги мавсумда экспортнинг 49 фоизини ташкил қилган.

Шу муносабат билан АSОЕХ президенти Иван Марамбио жорий мавсумда узумнинг умумий экспорти ҳажмида 8 фоизга қисқариш кузатилса-да, экспортда янги навлар улуши ўсишда давом этишини айтди.

Иван Марамбио ва Чили хўраки узум етиштирувчилар қўмитаси координатори Игнасио Кабаллеронинг сўзларига кўра, жорий мавсумда Чили 295,2 минг тоннадан ортиқ (36 миллион қути) янги навдаги узумларни етказиб беради. Бунда ўсиш 14 фоиз ёки қўшимча 4,7 миллион қўшимча қути(38,5 минг тонна)ни ташкил этади.

Анъанавий навлардаги хўраки узумлар савдоси, аксинча, ўтган мавсумга нисбатан 25 фоизга ёки 82 минг тонна (10 миллион қути)дан кўпроққа қисқаради. Янги навлардаги қизил узумлар улуши 48%, оқ узумлар улуши 39%, қора узум улуши 13% бўлади.

Энг кўп оқ узумнинг янги навларини етказиб бериш ҳажми ўсади (ўсиш 41 минг тонна ёки 5 миллион қути).  Ушбу узумни етказиб беришнинг умумий ҳажми 114,8 минг тонна (14 миллион қути)дан ошади.  Янги навли қизил узумни сотиш ҳажми қарийб 147,6 минг тонна (18 миллион қути)ни, қора узумнинг янги навларини сотиш ҳажми эса 7 фоизга камайиб, 37,7 минг тонна (4,6 миллион қути)ни ташкил этади.

Янги навлардаги узумни етказиб бериш ҳажмининг сезиларли ўсишига қўшимча равишда, алоҳида етакчи навларнинг оммабоплиги бўйича ўзгариш прогноз қилинмоқда. Мисол учун, учта асосий янги қизил узум навларидан иккитаси — Тimco ва Аllisonни етказиб бериш 5,7 минг тонна (700 минг қути)га қисқариб, 36,9 минг тонна (4,5 миллион қути)гача камаяди ва мос равишда 29,6 минг тонна (3,6 миллион қути)ни ташкил этади. Янги “Sweet Celebration” навли қизил узум навини етказиб бериш ҳажми, аксинча, ортиб бормоқда. Прогнозга кўра, ушбу навдаги узум экспорти 3 фоизга ўсиб, 27,9 минг тонна (3,4 миллион қути)ни ташкил этади.

Оқ узумнинг янги навлари — Аrra 15, Sweet Globe, Timpson ва Аutumn Crisp’нинг ўсиши янги навларни етказиб бериш ҳажми ортишига катта ҳисса қўшади. Ушбу тоифадаги узумларнинг етказиб бериш ҳажми бўйича умумий ўсишнинг 92 фоизи мазкур навлар улушига тўғри келади, бу эса етказиб бериш ҳажмини 32,3 минг тонна (4,3 миллион қути)га оширади. Аrrа 15 нави экспорти 29,5 минг тонна (3,6 миллион қути)га, Sweet Globe — 24,6 минг тонна (3 миллион қути)га, Timpson — 19,7 минг тонна (2,4 миллион қути)га, Аutumn Crisp — 17,2 минг тонна (2,1 миллион қути)га етади.

Янги қора узум навлари орасида 6 фоизни ташкил қиладиган 10,7 минг тонна (1,3 миллион қути)  Sweet Favors узумини етказиб бериш ҳажми ўсиши кутилмоқда.  Sable Seedless (-3%), Seet Sapphire (-9%), Мaylen (-30%) каби бошқа қора узум навларини етказиб бериш ҳажми бир хил даражада қолади ёки қисқаради. Умуман олганда, қора узумнинг янги навлари экспортнинг 37,7 минг тоннаси (4,6 миллион қути)ни ташкил этади.

Янги узум навлари экспортининг кўпайиши Жанубий Яримшар фермерлари учун трендга айланди. Экспортёр компаниялар мустақил равишда плантациялар барпо этиш, энг истиқболли навларни синовдан ўтказиш ва танлашни бошлади. Бу эса маҳсулот етиштириш ҳамда етказиб бериш учун навлар танлашга бўлган ёндашувни ўзгартирди, анъанавий навлар оммабоплигини йўқотишига олиб келди ва янги яратилган узум навлари ушбу турдаги мева бозорига сезиларли таъсир кўрсата бошлади.

Классик узум навларининг Жанубий Яримшардан умумий етказиб беришдаги улуши аста-секин камайди ва ўз ўрнини аввал вақти-вақти билан экспорт қилинган янги навларга бўшатиб бормоқда. Шундай қилиб, ўтган мавсумда Чилидан етказиб беришда анъанавий навлар улуши 60%, Перудан — 50% ва Жанубий Африкадан — атиги 33 фоизни  ташкил этди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин