2021/22 йилги мавсумда Чилида авокадо етиштириш ўтган мавсумга нисбатан 57% га ошади ва 220 минг тоннани ташкил қилади. Бу хусусда Чили авокадо етиштирувчилар қўмитаси маълум қилди.
Авокадо ҳосилдорлигининг ўсиши ўсимлик мевага кираётган даврда об-ҳаво шароитлари яхши бўлиши билан боғлиқ. Ўтган йилларда мамлакатда совуқ ва қурғоқчилик туфайли ушбу мева ҳосили камайиб борди.
2021/22 йилги мавсумда Чили авокадосининг экспорти 74 минг тоннадан 120 минг тоннагача ўсади. Чилидан авокадо экспортининг асосий йўналиши Ғарбий Европалигича қолмоқда. Унинг улуши умумий таклифнинг 75% ини ташкил этади. Қолган 100 минг тонна маҳсулот ички бозорда сотилади, дея маълумот бермоқда FruitNews.
«Биз Covid-19 туфайли логистикага таъсир қилган қийинчилик ва чекловларга қарамай, янги мавсумда авокадо етиштиришнинг ўсиши ҳақидаги прогнозларга ижобий қараймиз. Шунингдек, асосий бозорларимизга Чили авокадоси етказиб берилишини таъминлашга ва сифатли маҳсулот беришни давом эттиришга умид қиламиз», дейди Чили авокадо етиштирувчилар қўмитасининг ижрочи директори Франсиско Контардо.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!