Thanet Earth британ компанияси ишчилар, энг аввало, ҳосил йиғиб-терувчи ва ҳайдовчилар етишмовчилиги оқибатида 320 минг фунт стерлинг йўқотди. Уч ҳафта ичида иссиқхоналарда улкан қийматга эга сабзавотлар ачиб кетган, деб хабар бермоқда AgroXXI портали Hortidaily.com маълумотларига таяниб.
Thanet Earth ўз фаолиятини 2009 йилда бодринг, помидор ва қалампир етиштиришдан бошлаган. Ҳозирда компания ўз бизнесини олтита иссиқхонага етказган бўлиб, еттинчи иссиқхонани барпо этишни режалаштирмоқда. Йиллик айланмаси 107 млн фунт стерлингдан ошади. Айни пайтда 800 нафар ишчи кучига эҳтиёж мавжуд. Аммо бу йил Буюк Британия Brexit ва covid туфайли ишчи кучи етишмовчилиги муаммосига дуч келди.
Тўғри, Thanet Earthнинг бошқарувчи директори Крис Батлер томонидан билдирилган расмий баёнотда маҳсулот қайта тақсимланган ёки ўғит тайёрлаш учун ишлатиб юборилганлиги айтилмоқда.
“Бундай йўқотишларнинг сабаби шундаки, биз йил давомида етиштирадиган маҳсулот ўзининг энг юқори мавсумий ишлаб чиқариш кўрсаткичларига эга. Бундай вақтларда помидорларни тез йиғиб-териб олиш ва қадоқлашга улгуришимиз учун бизга қўшимча ишчи кучи керак бўлади. Айнан шундай мавсумий ишчилар ҳозирда бизга жуда зарур. Ҳозирда юзага келган юк машиналари ҳайдовчилари етишмовчилиги ҳам қадоқланган маҳсулотларни чакана тақсимловчи марказларга ўз вақтида етказиш имкониятларимизни чеклаб қўйди. Помидор ҳосили маҳаллий хайрия ташкилотлари ва FareShare тармоғи орқали тарқатилди, қолган қисми эса ўғит ишлаб чиқаришга ишлатиб юборилди”.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!