Бош саҳифаЯнгиликларБуюк Британия ва USAID ўзбекистонлик экспортёрларга янги бозорларга киришда кўмаклашади
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Буюк Британия ва USAID ўзбекистонлик экспортёрларга янги бозорларга киришда кўмаклашади

2023 йил 17 февраль куни Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) миссияси ўртасида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик саноатида кичик бизнесни қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳалар юзасидан ҳамкорлик қилиш бўйича шартнома имзоланди. Мазкур лойиҳа Буюк Британия, Европа Иттифоқи ва бошқа мамлакатларга қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик маҳсулотлари экспортини оширишга қаратилган.

Хусусан, мазкур лойиҳа доирасида ўзбекистонлик фермерлар ва қишлоқ хўжалиги компаниялари вакилларини пестицидлар ва ўғитлардан экологик жиҳатдан тўғри фойдаланиш, ишлаб чиқариш усуллари, ҳосил йиғиб олинганидан сўнг қайта ишлаш бўйича ўқитиш, шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлиги талаблари ҳамда сертификациялаш тартиблари билан таништириш кўзда тутилган. Бундан ташқари, улар савдо ҳажмини ошириш ва янги экспорт бозорларига чиқиш  борасида қўллаб-қувватланади.  Мазкур лойиҳа халқаро миқёсда сертификатга эга сублимацияланган мева-сабзавотлар экспортини ҳам қўллаб-қувватлашга қаратилган, деб хабар бермоқда UzDaily.uz.

АҚШдаги ҳамкасбларимиз билан ҳамкорликда ўзбек экспортёрларининг Буюк Британия ҳамда Европа Иттифоқи бозорларига кўпроқ киришига кўмак берамиз, бу эса ўз навбатида, қишлоқларда кўпроқ иш ўринлари яратиш, савдо имкониятларини ошириш орқали фаровонликни оширишга хизмат қилади”, дейди Буюк Британия элчиси Тим Торлоу.

Бизнинг ҳамкорлигимиз Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришга, Ўзбекистон мева-сабзавотларини Буюк Британия ва Европа Иттифоқи мамлакатларининг супермаркетлари тармоқларига етказиб бериш ҳажмини оширишда кўмак беради«, дейди USAID’нинг Ўзбекистондаги миссияси директори Микаэла Мередит.

Бу Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва USAID ўртасидаги ҳамкорлик бўйича биринчи келишув бўлиб, Ўзбекистон экспортёрларининг аксариятига Буюк Британиянинг Ривожланаётган мамлакатлар савдо схемаси (илгари Преференцияларнинг умумий тизими – GSP номи билан аталган) афзалликларидан максимал даражада фойдаланишга ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Буюк Британиянинг Преференцияларнинг умумий тизими(«GSP Enhanced Framework» (GSP EF)нинг кенгайтирилган схемасига қўшилган жаҳондаги биринчи давлат бўлди. Бу режим Ўзбекистон учун Буюк Британияга 7800 турдаги товарларни божхона тўловларисиз экспорт қилиш имконини беради ва 2021 йилнинг 1 ноябридан бошлаб амал қила  бошлади.

2022 йилнинг декабрь ойи бошида EastFruit Буюк Британия Ўзбекистонни Преференциялар умумий тизими (GSP EF)нинг кенгайтирилган схемаси ўрнини босувчи ривожланаётган мамлакатлар савдоси бўйича янги схема (DCTS)га киритгани ҳақида хабар берган эди.

2023 йилдан бошлаб, янги DCTS савдо схемасига ўтиш натижасида ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар Буюк Британияга божхона божисиз экспорт қилиши мумкин бўлган товарлар турлари 7 956 тага ортди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин