Бош саҳифаЯнгиликларБухоро вилоятида «in-vitro» усулида кўчат етиштириш йўлга қўйилди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Бухоро вилоятида «in-vitro» усулида кўчат етиштириш йўлга қўйилди

«Бухоро-агро» эркин иқтисодий зонасида жойлашган Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонаси «Bukhara-Varnet» МЧЖга қарашли иссиқхона мажмуаси ҳудуддаги йирик лойиҳалардан биридир. Умумий майдони 40 гектарга яқин замонавий иссиқхоналарда гидропоника технологиясида помидор етиштирилади.  2022 йили ушбу корхона деярли 2 миллион долларлик иссиқхона маҳсулотларини экспорт қилган.

Яқинда худди шу иссиқхона мажмуасида «in-vitrо» усулида кўчат етиштириш йўлга қўйилди. 3 гектар майдонни эгаллаган кўчатхонада махсус яратилган шароит ва микроиқлимда шафтоли, олма, олча каби мевали дарахтлар ва помидор кўчатлари етиштирилмоқда.  Ушбу питомник йиллик 90 миллион дона кўчат етиштириш қувватига эга, дея хабар берди «Халқ сўзи» нашри.

Туркиялик сармоядор Анвар Хуршиднинг билдиришича, «in-vitro» технологияси асосида етиштирилган кўчатлар турдошларига қараганда серҳосиллиги, шунингдек, касалликларга чидамлилиги билан ажралиб туради.

«Бухоро-Агро» эркин иқтисодий зонасида жойлашган «Bukhara Varnet» МЧЖнинг  иссиқхона мажмуалари барпо этилиши 2018 йилда бошланган бўлиб, шу мақсадда корхонага 113 гектар ер майдони ажратилган, яъни, келгуси йилларда иссиқхоналар майдонини белгиланган кўрсаткичгача кенгайтириш кутилмоқда. Иссиқхоналар умумий майдонининг мақсадли кўрсаткичига эришилгач, корхона йилига 33,8 минг тонна помидор етиштириш қувватига эга бўлади, бу эса умумий ҳисобда 2 мингга яқин иш ўрни яратиш имконини беради.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин