Бош саҳифаЯнгиликларБугунги кунда нишали резаворлардан қай бирини етиштирган маъқул? (видео)
Видео Долзарб Махсус Янгиликлар

Бугунги кунда нишали резаворлардан қай бирини етиштирган маъқул? (видео)

Нишали резаворлар муайян бир минтақада резаворлар плантацияларининг умумий таркибидаги майдоннинг 1% дан кўп бўлмаган қисмини эгаллаган экинлардир. Бир минтақада нишали ҳисобланадиган экин  бошқа минтақада биринчи рақамли – яъни энг катта ҳажмда етиштирилиши мумкин. Ўзбекистонда рентабеллик нуқтаи назаридан нишали экинлар сифатида учқат, алп қулупнайи, маржондарахт, актинидия ва бошқалар қизиқарли резаворлар ҳисобланади«, дейди Украина Миллий Фанлар академияси қошидаги Боғдорчилик институтининг илмий ишлар бўйича директори ўринбосари Олександр Ярешенко.

«Биз шартли равишда ушбу нишали экинларнинг катта тўпламини уч асосий сегментга ажратамиз.  Булар, асосан, қайта ишлаш учун етиштириладиган нишали экинлар бўлиб, маржондарахт, чаканда, наъматак шулар жумласидандир. Иккинчи сегмент – бу, асосан, сархил бозорга йўналтириладиган экинлар, масалан, актинидия. Яна сархил ҳолатда сотиладиган ва қайта ишлаш учун фаол фойдаланиладиган универсал экинлар ҳам бор”, деди Олександр Ярешенко “Ўзбекистон мева-сабзавот сектори – энг яхши инвестицион нишалар” миллий онлайн-конференциясидаги чиқишида.

Алоҳида нишаларга тўхталадиган бўлсак, масалан, Украинада сархил учқат бозори эндигина шаклланиш босқичида.

«Учқатни қайта ишлаш ёки музлатиш ривожланмаган. Шунинг учун савдо, кўпинча, вазиятга боғлиқ. Чаканда, шиповник каби бозордаги илғор экинларга келсак, бу борада сархил ҳолатда истеъмол қилиш деярли йўқ, аммо оммавий музлатиш ва қисман қайта ишланган маҳсулотлар мавжуд. Маймунжонга келсак, сархил ҳолатдагиси биринчи ўринда туради, аммо музлатиш ва қайта ишлаш ҳам ривожланиб бормоқда. Алп қулупнайи, асосан, музлатилади. Актинидия (ёки мини-киви)га келсак, бунда сархил резавор бозори қисман шаклланмоқда ва музлатиш ва қайта ишлаш деярли йўқ.

Айнан қайта ишлаш нишали экинлар учун энг истиқболли соҳа эканлигига эътиборингизни қаратмоқчиман.  Йўналишлар турлича бўлиши мумкин – озиқ-овқат қўшимчалари, мевали чойлар, конфитюр, шарбат ва бошқалар шулар жумдасидандир«‌, дейди тадқиқотчи.

«Албатта, экспорт салоҳияти муҳим, бироқ бугун халқаро бозорда  чаканда, наъматак, алп қулупнайи, маржондарахт каби экинларга талаб мавжуд«, дейди Олександр Ярешенко.

Масалан, учқат Ўзбекистон учун у қадар оммабоп экин эмас. Ушбу резаворнинг афзаллиги шундаки, таркибида жуда кўп миқдорда биологик фаол моддаларни жамлаган. У қулупнайнинг эртаги навлари билан бир пайтда пишиб етилади. Ушбу экин бозорни ривожлантириш салоҳиятига эга. Гап, энг аввало, қайта ишланадиган маҳсулотлар ҳақида бормоқда. У, ҳақиқатан, нишали резавор», дея қайд этди мутахассис.

Шунингдек ўқинг: Сердаромад резавор: жаҳон бозоридаги энг харидоргир маҳсулот ҳақида батафсил маълумот

Актинидия узоқ муддат иш берадиган узумзорга ўхшаш плантация эканлиги билан қизиқ. Бу органик ниша бўлиб, ушбу турдаги экин учун зараркунандалару касалликлар билан боғлиқ деярли ҳеч бир муаммо йўқ.  Шунга қарамай, актинидия кўчат экиш ва унинг парваришида катта сармоя талаб қилади.

Маржондарахт меваси ҳам органик бозор учун қизиқарли резавор ҳисобланади. Ушбу экиннинг саноат навлари мавжуд, у парвариш борасида кўп куч талаб қилмайди ва мазкур резавор учун жаҳон бозори ўсишда давом этмоқда, деб ҳисоблайди Олександр Ярешенко.

Олександр Ярешенконинг ФАО, ЕТТБ ва EastFruit ҳамкорлигида 2022 йил 1 июнда ўтказилган “Ўзбекистон мева-сабзавот сектори – энг яхши инвестицион нишалар” деб номланган Миллий онлайн конференциядаги чиқишини томоша қилишни таклиф этамиз:

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Грузияда бодомни қайта ишлайдиган илк завод фаолият бошлайди

EastFruit

Молдовада резаворлар ва асал фестивали яна давом этади

EastFruit

Сердаромад резавор: жаҳон бозоридаги энг харидоргир маҳсулот ҳақида батафсил маълумот

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин