Бош саҳифаЯнгиликларБу йил Ўзбекистонда 37 минг тоннадан зиёд брокколи етиштирилади
Янгиликлар

Бу йил Ўзбекистонда 37 минг тоннадан зиёд брокколи етиштирилади

Кейинги йилларда Ўзбекистон ички бозорида брокколига талаб муттасил ошиб, ушбу маҳсулот экспорти ҳажми ҳам ортиб бормоқда. 2022 йил ҳосили учун барча тоифадаги фермер хўжаликларининг 1,9 минг гектар ер майдонига, хусусан, фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг 1,2 минг гектар майдонига, шунингдек, 702 минг гектар томорқа ерларга брокколи экилди.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, ушбу далаларда бу йил (барча тоифадаги фермер хўжаликларида) 37,6 минг тонна брокколи етиштирилади, шундан 27,4 минг тоннаси фермерлар ва қишлоқ хўжалиги корхоналари улушига тўғри келади.

Республика ҳудудларида брокколининг экиш учун тавсия этилган «Агасси F1»,  «Айронмен F1″,» Атлантис F1″, «Гераклион F1», «Квинта F1», «Наксос F1», «Марафон F1»,  «Тибурон F1», «Фиеста F1” навлари етиштирилмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин