Бош саҳифаЯнгиликларАҚШнинг IFG компанияси Африкада узумчиликни ривожлантирмоқда
Янгиликлар

АҚШнинг IFG компанияси Африкада узумчиликни ривожлантирмоқда

IFG компанияси  (штаб-квартираси АҚШнинг Калифорния штатида жойлашган) Жанубий Африкада фаол иш олиб бормоқда. Мазкур компания Африка қитъасида гилос ва хўраки узум етиштириш ҳамда ушбу икки меванинг селекцияси билан шуғулланади. Компания мутахассислари Жанубий Африкага хўраки  узум эккан ва шундан бери навлар ассортиментини кенгайтиришда давом этмоқда.

«Биз 2011 йили Жанубий Африкада, 2012 йили Намибияда ва 2017 йили Мисрда хўраки узум етиштира бошладик», дейди IFGнинг Африка ва Яқин Шарқ бўйича техник менежери Де Витт Камфер.

Селекция компаниянинг фақат Калифорниядаги тадқиқот ва ишланмалар марказида амалга оширилган бўлса-да, етиштирилган узум навларини баҳолаш  Африканинг турли мамлакатларида амалга оширилади.

«Биз ҳар бир мамлакатдаги турли микроиқлимларда навларимизни баҳолашга эътибор қаратмоқдамиз», дея изоҳ берди Камфер.

«Жанубий Африкада иқлим зоналари кўплиги туфайли хўраки узум етиштирувчи бир нечта туманлар мавжуд. Бироқ, барча навлар ҳамма ҳудудларда ҳам муваффақиятли ҳосил беравермайди.

Шунингдек ўқинг: Эксперт фикри: Иссиқхонада фақат юқори нарх сегментидаги узум навларини етиштириш керак

Марокашдаги фаоллашув

IFG ҳозирги кунда Жанубий Африка, Намибия ва Мисрда лицензияга эга.

“Тез орада биз Марокашга кириб борамиз. Жорий мавсумда Кишмишнинг бир қанча янги навлари мева беради, натижа учун ҳозирлик кўряпмиз”, дейди Камфер.

Компания Африкада хўраки узум етиштиришни янада кенгайтиришга умид қилмоқда, чунки, Африка қитъаси йилнинг саккиз ойида узум ҳосилини йиғиш имкониятини беради. Жанубий Африкада маҳсулот етиштириш ноябрдан мартга қадар, Намибияда эса ноябрдан январга қадар давом этади. Мисрда мавсум, одатда, май ойида бошланиб, июлгача давом этади ва маҳсулот етиштиришнинг Жанубий ярим шардан Шимолий ярим шарга ўтишида ҳал қилувчи роль ўйнайди.

«IFG навлари Буюк Британия ва Европа истеъмолчилари учун мавжуд бўлишини таъминлаш стратегик жиҳатдан муҳимдир», дейди Камфер.

Янги навларнинг оммабоплиги

Sweet Celebration™ ва Swееt Globе™ навли хўраки узумлар Африка қитъасида етиштириш учун энг машҳур навлардир, деб ёзмоқда EastFruit  FreshPlaza ҳаволасига таяниб. IFG компаниясининг Sugar Crisp™ узумлари ҳозир яхши иш бермоқда ва Cоtton Cаndy™ навини етиштириш даражаси барқарор ўсишда давом этяпти. Жанубий африкалик истеъмолчилар Swееt Globe™ ва Swееt Celebration™ каби йирик, серсув ва қарсилдоқ узумларга катта қизиқиш билдирмоқда.

Янги навларни ишлаб чиқиш ва истеъмол даражаси ўсиши селекционер, ритейлер ҳамда фермер ўртасидаги чинакам ҳамкорликдир. Чакана савдогарлар ўз пештахталаридаги ассортиментга тобора аниқ талаблар қўймоқда.

“Африканинг бошқа мамлакатларида Red Globe  нави кўп сотилмоқда. Бизнингча, Swееt Celebration™ узумига талаб бу мамлакатларда ҳам ошади, чунки, ушбу нав жуда яхши сақланади”, дейди Камфер.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Испан селекционерлари бинафшаранг брокколи навини яратишди

EastFruit

Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида эртаги узум навлари ҳосилини йиғиб олиш бошланди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин