Frozen vegetables.
Бош саҳифаЯнгиликларАҚШда мева-сабзавотларни изохор усулида музлатишнинг янги технологияси тақдим этилди
ТехнологияларЯнгиликлар

АҚШда мева-сабзавотларни изохор усулида музлатишнинг янги технологияси тақдим этилди

АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг қишлоқ хўжалигини тадқиқ қилиш хизмати (АRS) ва Берклидаги Калифорния университети олимлари мева-сабзавотларни музлатишнинг янги усули борасида тадқиқот олиб боришди. Тадқиқот натижаси озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги ва сифатини таъминлашга, шунингдек, энергияни тежаш ва углерод чиқиндиларини камайтиришга хизмат қилади.

Изохор усулида музлатиш озиқ-овқат маҳсулотларини герметик, қаттиқ идишда сақлаш бўлиб, идишлар, одатда, қаттиқ пластмасса ёки металлдан ясалади ва ичи тўлиқ суюқлик, масалан, сув билан тўлдирилади. Оддий музлатишдан фарқли ўлароқ, унда мева-сабзавотлар ҳаво таъсирига тушади ва нолдан паст ҳароратда қаттиқ ҳолатга қадар музлайди. Изохор музлатиш озиқ-овқатни қаттиқ музга айлантирмасдан сақлайди. Озиқ-овқат сув тўла идишда экан, у музнинг кристалланишидан ҳимояланган бўлади ва мева структураси бузилмайди. Бу хусусда FruitNews хабар бермоқда.

«Жаҳон бўйлаб озиқ-овқат маҳсулотларини изохор музлатишга тўлиқ ўтиш энергия сарфини йилига 6,5 миллиард киловатт-соатга камайтиради. Шу билан бирга, углерод чиқиндиларини 4,6 миллиард кгга камайтиради. Қисқариш озиқ-овқат маҳсулотларини тўлиқ қаттиқ ҳолатгача музлатиб қўйиш зарурати йўқлигидан келиб чиқади. Зеро, бу катта энергия сарфини талаб қилган бўлар эди. Шунингдек, муз кристалларидан сақланиш учун совутгични музлатишдек кўп энергия талаб қиладиган протоколларга мурожаат қилишнинг ҳожати йўқ. Агар ишлаб чиқарувчилар янги концепцияни қабул қилишга рози бўлишса, музлатилган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун мавжуд ускуналар ва инфратузилмада жиддий ўзгаришларсиз энергия тежашга эришиш мумкин», дейди АRS озиқ-овқат маҳсулотлари тадқиқотчиси Кристина Бильбао-Сайнс.

Изохор музлатиш, шунингдек, помидор, гилос ва картошка каби сархил маҳсулотларни яхши сақлаш имконини беради. Бундай музлатишнинг яна бир афзаллиги шундаки, у қайта ишлаш жараёнида  микробларни йўқ қилади.

«Музлатилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг барча тармоқлари изохор музлатишдан фойдаланиши мумкин – ишлаб чиқарувчидан тортиб, то қайта ишловчилар, улгуржи ва чакана сотувчиларгача. Харидор маҳсулотни уйга олиб келганидан кейин ҳам у музлатгичда сақланиб туради. Кўплаб афзалликлари билан мазкур инновацион концепция амалга ошса, бу озиқ-овқат маҳсулотларини музлатиш борасидаги янги инқилоб бўлиши мумкин» дея қўшимча қилди тадқиқот ҳамраиси, WRRC маркази директори, Тара МакХью.

Берклидаги Калифорния университетининг механик- муҳандиси Мэтью Пауэлл-Палм тадқиқотнинг асосий муаллифларидан бири. Унинг қайд этишича, изохор музлатиш нафақат озиқ-овқат саноатида, балки тиббиёт, биология ва ҳатто космик саёҳатларда ҳам қўлланиши мумкин.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Ер ости томчилатиб суғориш усули Ўзбекистон агробизнесини тубдан ўзгартириши мумкин

Andriy Yarmak

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин