Бош саҳифаЯнгиликларАномал об-ҳаво туфайли Ўзбекистон ва Тожикистонда рекорд даражадаги олма ҳосили нобуд бўлиши мумкин
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Аномал об-ҳаво туфайли Ўзбекистон ва Тожикистонда рекорд даражадаги олма ҳосили нобуд бўлиши мумкин

EastFruit экспертларининг хабарига кўра, 2022 йил баҳорида Ўзбекистон ва Тожикистонда жуда яхши олма ҳосили шаклланди. Фермерлар ўтган мавсумдан фарқли ўлароқ, 2022 йилда кузги олма навлари ҳосилини яхши, эҳтимол, рекорд даражада бўлишини кутишган эди, зеро, 2021 йилда совуқнинг икки тўлқини тугунакни қаттиқ шикастлаб, ҳосил ва мева сифатига салбий таъсир кўрсатган. Дарвоқе, фермерларнинг фикрича, 2021 йилда ҳосилга ортиқча юклама тушмаганлиги ҳам жорий мавсумда мўл ҳосил етиштиришга сабаб бўлди.

Бироқ, июль ойидаги об-ҳаво ўз ишини кўрсатди. Минтақада аномал иссиқ тахминан икки ҳафтадан ортиқ давом этди. Соя жойнинг ўзида ҳарорат 45-46 даражадан ошиб кетди, бу ўсимликнинг ҳаддан зиёд стресс олиши, сув танқислиги ва меваларни қуёш уришига олиб келади. Фермерлар, шунингдек, бундай ҳароратда мевали боғларни қайта ишлашга бир ўзлари жисмонан қодир эмасликларини айтишмоқда.

Афсуски, Марказий Осиёдаги боғларнинг оз қисмигина дўлга қарши тўрлар билан жиҳозланган. Тўрлар ушбу минтақа учун янада муҳим вазифани бажаради –  меваларни қуёш уришидан  ҳимоялайди. Бироқ, ҳатто тўр тутилган боғларда ҳам дарахтлар ҳаддан зиёд термал стрессни бошдан кечирмоқда ва меваларнинг шаклланиши  кескин секинлашди. Баъзи боғларда жуда юқори ҳарорат туфайли дарахтлардан мевалар кўп миқдорда тўкилиши кузатиляпти. Боғлар тўр билан ҳимояланмаган бўлса, деярли барча мевалар қуёш уришидан жиддий зарар кўради, яъни, улар фақат қайта ишлаш учун яроқли бўлади, холос«, дейди Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти Инвестицион департаменти иқтисодчиси Андрий Ярмак ( ФАО).

Юқори ҳарорат ҳали зарур ҳажмга эга бўлмаган кузги олманинг жуда эрта пишишига олиб келди.  Бироқ деҳқонлар уларни йиғиб, дарҳол сотишга мажбур.  Айни пайтда Ўзбекистон супермаркетларида олманинг “Гала” ва “Голден Делишез” навлари мавжуд.  Шунингдек, бозорда эртаги олмаларнинг кўплаб навлари, шунингдек, импорт қилинган арзон олмалар (жумладан, Польшадан ҳам) сотилмоқда.

Умумий жиҳатдан олиб қараганда, бу Ўзбекистонда эртаги олманинг улгуржи нархлари 2021 йилнинг шу даврига нисбатан уч баробардан кўпроқ, чакана нарх эса ўртача икки баробар арзон бўлишига олиб келади.

Аномал об-ҳаво шароити таъсирини ҳисобга олсак, фермерлар олмани яна бир неча ой жуда арзон нархларда сотишга мажбур бўлишлари мумкин, чунки бундай олма яхши сақланмайди. Бироқ, қишда олма нархи кескин кўтарилиши мумкин, чунки маҳаллий олма захиралари етарли бўлмаслиги аниқ.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин