Бош саҳифаЯнгиликлар2023 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистондан оқ бошли карам экспорти 2,4 баробар камайди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

2023 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистондан оқ бошли карам экспорти 2,4 баробар камайди

2023 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистондан оқ бошли карам экспорти ҳажми кескин камайди ва охирги тўрт йилнинг шу давридаги энг паст кўрсаткич қайд этилди. EastFruit таҳлилчиларининг қайд этишича, экспортнинг бу даражада пасайишига иккита асосий омил таъсир этди — январдаги аномал совуқ туфайли ҳосилнинг катта қисми бой берилиши ва асосий ташқи бозорларда ушбу маҳсулотга талаб сустлиги.

Дастлабки расмий статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистондан 11,5 минг тонна оқ бошли карам экспорт қилинди, бу 2022 йилнинг шу давридаги рекорд кўрсаткичдан 2,4 баробар кам ва сўнгги тўрт йил ичидаги январь-февраль ойлари учун энг паст кўрсаткич бўлди.

Диаграммадан кўриниб турибдики, ушбу маҳсулот экспорти 2023 йилнинг январь-февраль ойларида 2018-2019 йилларнинг шу давридаги даражада бўлган. Экспорт географиясига келсак, умумий экспортнинг қарийб 99,5 фоизи уч мамлакат – Қозоғистон, Россия ва Қирғизистон ҳиссасига тўғри келади:

Қозоғистон – 9,5 минг тонна (умумий экспортнинг 82,7%и);

Россия — 1,5 минг тонна (12,8%);

Қирғизистон – 449 тонна (3,9%);

Бошқа мамлакатлар — 63 тонна.

EastFruit мутахассислари 2023 йилнинг февраль ойи бошида қайд этганидек, ўтган йиллардагидан фарқли равишда, бу йил ўзбекистонлик оқ бошли карам етиштирувчилар учун салбий омиллар билан бошланди. Январь ойидаги аномал совуқ сабаб ҳосилнинг катта қисми бой берилишига қўшимча равишда яна бир омил – асосий бозорларда оқ бошли карамга талаб «суст»лиги ҳам қўшилди.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда эртаги картошка ҳосили кечикмоқда

Ўзбекистонлик экспортёрларнинг фикрича, январь ойидаги совуқ ҳаво ва унинг оқ бошли карам ҳосилига таъсиридан сўнг январь ойи ўрталаридан бошлаб, ички бозорда тармоқ сифатли карам партияларини шакллантириш жуда мураккаб вазифага айланган эди. Асосий савдо бозорларида Ўзбекистон карамига талаб сустлиги фонида (ўтган йилнинг шу давридаги талаб билан солиштирилса), импортёрларнинг сифатли карам учун буюртмалари деярли бажарилмади.

Бозор иштирокчиларининг фикрига кўра, январь ойининг иккинчи ярмида ва февраль ойининг биринчи ўн кунлигида ташқи бозорларга жўнатилган маҳсулотларнинг аксарияти «тармоқ» сифатига эга эмас, яъни, асосий бозорлардаги супермаркетлар тармоқлари талабларига жавоб бермайди. У импортёрлар томонидан кейинчалик очиқ бозорларда сотиш учун харид қилинган, чунки ушбу партияларда аномал совуқдан зарар кўрган маҳсулотлар нисбати ва бундай зарар даражасини аниқлаш қийин эди.

Табиийки, бундай маҳсулотлар арзонроқ нархда сотиб олинади.  Аммо бошқа томондан, бу ўзбекистонлик фермерлар учун ўз маҳсулотининг бир қисмини арзон нархда бўлса-да сотиш ва шу орқали зарарларни минималлаштириш имконияти эди.

EastFruit

East Fruit таҳлилий платформасида чоп қилинган мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат ушбу материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Мазкур сайт саҳифаларида жойлаштирилган шарҳлар ҳамда блоглар муаллифларининг фикрлари таҳририят нуқтаи назари, фикри ва позициясини ифода этмаслиги мумкин.

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин