Бош саҳифаЯнгиликлар2023 йилда Тошкент вилоятида каврак етиштириладиган майдонлар олти баробардан зиёд ошади
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

2023 йилда Тошкент вилоятида каврак етиштириладиган майдонлар олти баробардан зиёд ошади

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда доривор ўсимлик – каврак етиштириш ва ундан хомашё ишлаб чиқариш жадал ривожланмоқда. Бунинг учун ушбу экиннинг плантация майдонлари фаол кенгайтириляпти, тайёр маҳсулотни қайта ишлаш ва экспорт қилиш ҳам йўлга қўйилмоқда, дея хабар берди EastFruit мутахассислари.

2023 йилда Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятидаги тут плантациялари ўрнида 3 294 гектар майдонда каврак плантацияларини барпо этиш режалаштирилган, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати. Ҳозирги вақтда Ўзбекистоннинг ушбу вилоятида каврак етиштириладиган умумий майдон қарийб 500 гектарни ташкил этишини ҳисобга олсак, бу ҳудудда каврак плантациялари майдони 6,6 баробар кўпайишини англатади.

EastFruit 2022 йилнинг май ойи бошида Ўзбекистонда яқин 5 йил ичида каврак етиштириш ва унинг экспортини кескин ошириш режалари ҳақида ёзган эди. 2022-2026 йилларда Ўзбекистонда умумий майдони 30 минг гектарлик каврак плантацияларини барпо этиш, қайта ишлаш корхоналари ва хўжаликлар ўртасида кооперацияни ташкиллаштириш, кавракдан олинган хомашёни қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот экспортини рағбатлантириш, шунингдек, ушбу соҳага инвестициялар жалб қилиш режалаштирилган.

Каврак ёки Ферула (лот. Férula аssа-fóеtida) — соябонгулдошлар (Аpiaceae) оиласига мансуб кўп йиллик доривор ўсимлик. Ўсимлик илдизларининг сут шарбатидан зиравор — асафетида олинади. Бу зиравор Эрон, Афғон ва Курд ошхоналарида гўштли таомлар тайёрлашда, Ҳиндистонда эса гуруч ва сабзавотли таомлар пиширишда қўлланади.  Асафетида бошқа зираворлар билан қўшилганда ёқимсиз ифори камаяди. Каврак, айниқса, тиббиётда кенг қўлланади, бу ўсимликнинг уруғлари ва мевалари кўплаб мамлакатларда овқат ҳазм қилишни яхшилаш, нафас  аъзолари инфекцияларини даволаш ва бошқа мақсадларда фойдаланиш учун рухсат берилган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин