Бош саҳифаЯнгиликлар2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда картошка етиштириш ҳажми 6,6 фоизга ошди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда картошка етиштириш ҳажми 6,6 фоизга ошди

2021 йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида Ўзбекистонда 2,6 миллион тоннадан зиёд картошка етиштирилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,6 фоизга кўп кўрсаткичдир, дея хабар бермоқда EastFruit таҳлилчилари.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь ойи бошидан сентябрь ойи охирига қадар Ўзбекистонда картошка етиштириш ҳажми 2649,0 минг тоннани ташкил этган ва бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 164 минг тоннага ёки 6,6 фоизга кўпдир.

2021 йилнинг мос даврига нисбатан картошка етиштириш бўйича фермер хўжаликларида 31,4 фоиз (376,7 минг тоннадан 495 минг тоннага), деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларида 0,6 фоиз (2091,6 минг тоннадан 2104,1 минг тоннага) ва қишлоқ хўжалиги корхоналарида 3 баробар (16,7 дан 49,9 минг тоннагача) ўсиш кузатилган.

Шунга кўра, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан картошка етиштиришнинг умумий ҳажмида қишлоқ хўжалиги корхоналари улуши 0,7 фоиздан 1,9 фоизга, фермер хўжаликлари улуши 15,1 фоиздан 18,7 фоизга кўпайди, лекин деҳқон (шахсий ёрдамчи хўжаликлар) хўжаликлари улуши 84,2 фоиздан 79,4 фоизга камайди.

Шунингдек ўқинг: Эронлик мутахассислар Ўзбекистонда заъфарон, хандон писта ва картошка етиштиришни ривожлантиришга кўмак беради

Картошка етиштиришнинг 80 фоиздан ортиғи мамлакатнинг етти вилояти: Самарқанд (20,5%), Тошкент (11,4%), Сурхондарё (11,3%), Наманган (9,7%), Фарғона (9,6%)  Андижон (9,2%) ва Бухоро (8,8%) вилоятларининг умумий улушига тўғри келади. Республиканинг қолган олти вилоятининг умумий улуши 19,5 фоизни ташкил этди.

2022 йилнинг июль ойи ўрталаридан бошлаб, Ўзбекистонда картошканинг улгуржи нархлари барқарор ва деярли бир хил даражадалигича сақланиб турибди. EastFruitнинг нархлар мониторинги маълумотларига кўра, ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархи 2022 йил 15 июлдан 28 октябргача бўлган даврда 4000 сўм/кг даражасида бўлди.

2022 йилнинг 28 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда картошканинг ўртача улгуржи нархи 2021 йилнинг шу санасига нисбатан 20 фоизга арзон.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин