Бош саҳифаЯнгиликлар2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистондан узум экспорти ўтган йилгидан 4 баробар ошди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистондан узум экспорти ўтган йилгидан 4 баробар ошди

2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистондан хўраки узум экспорти ҳажми 6,5 минг тоннани ташкил этди. Бу 2021 йилнинг январь ойига нисбатан 4,1 баробар кўп, дея хабар бермоқда EastFruit таҳлилчилари мамлакат Божхона қўмитаси маълумотларига асосланиб.

Шу билан бирга, 2021 йилнинг январь ойида Ўзбекистондан хўраки узуми экспорти ҳажми сўнгги уч йилдаги энг паст кўрсаткич бўлиб, 2020 ва 2019 йилларнинг январь ойига нисбатан 2,5 баробар кам эканини қайд этиш жоиз. Бироқ, 2022 йилнинг январь ойида ушбу маҳсулот экспорти ҳажми 2019 ва 2020 йилларнинг шу даврига нисбатан 59-63 фоизга кўп бўлди.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон 2022 йилнинг январь ойида карамнинг асосий турлари бўйича экспортни рекорд ҳажмга етказди

2021 йилда хўраки узум экспорти ҳажми жисмоний жиҳатдан ўсиш суръатлари бўйича сархил мева сегментида гилосдан кейин иккинчи ўринни эгаллади.  Ўзбекистондан узум экспорти мавсуми июнь ойининг иккинчи ярмида бошланишини ҳисобга олсак, жорий мавсум (2021 йилнинг июнь ойи бошидан 2022 йилнинг январь ойи охиригача)да Ўзбекистондан жами 220,1 минг тонна ҳажмда 150,5 миллион АҚШ долларлик хўраки узум экспорт қилинди. Ўтган мавсумга нисбатан (2020 йилнинг июнь ойи бошидан 2021 йилнинг январь ойи охиригача) хўраки узум экспорти жисмоний жиҳатдан 67 фоизга, экспорт тушуми бўйича эса 19 фоизга ошди.

2021 йил учун Ўзбекистонда узум нархлари, уни етиштириш ва экспорт бўйича таҳлилий маълумотларни EastFruitнинг «Ўзбекистон – 2021: мева, ёнғоқ, узум – нархлар, маҳсулот етиштириш ва экспорт бўйича якуний таҳлил» материалида ўқинг.

2022 йил январь ойида Ўзбекистондан ташқи бозорларга жўнатилган хўраки узум умумий ҳажмининг 98-99 фоизи тўрт давлат – Қозоғистон (47%), Россия (42%), Қирғизистон (7%) ва Беларусь (3%) улушига тўғри келди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин