Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон 2022 йилнинг январь ойида карамнинг асосий турлари бўйича экспортни рекорд ҳажмга етказди
Долзарб Махсус Янгиликлар

Ўзбекистон 2022 йилнинг январь ойида карамнинг асосий турлари бўйича экспортни рекорд ҳажмга етказди

2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистон рекорд ҳажмдаги оқ бошли карам, Пекин карами, гулкарам ва брокколи экспорт қилди, дея хабар бермоқда EastFruit таҳлилчилари.  Ўтган йилнинг январь ойига нисбатан оқ бошли карам экспорти ҳажми 2 баробар, гулкарам ва брокколи – қарийб 3 баробар, Пекин карами – қарийб 16 баробарга ошди!

2021 йил ўзбекистонлик карам етиштирувчилар ва экспортерлар учун муваффақиятли йил бўлди ва бу EastFruit мутахассислари томонидан мамлакат мева-сабзавотчилигида 2021 йилги Топ-10 асосий воқеликлардан бири сифатида қайд этилди.  Бунга 2021 йил давомида ташқи бозорларда ушбу маҳсулотга талаб юқори бўлганлиги сабабдир. Шу билан бирга, ушбу маҳсулотнинг асосий ташқи бозорларида кескин танқислик бугунги кунгача сақланиб қолмоқда. Россияда оқ бошли карам захиралари қисқариши ва ушбу маҳсулот нархи тез ўсиши 2022 йилнинг январь ойида EastFruit материалларининг асосий мавзуларидан бирига айланди.

Шундай қилиб, 2022 йилнинг биринчи ойида ҳам карамнинг барча асосий турлари бўйича Ўзбекистон фермерлари ва экспортёрлари учун ташқи бозордаги вазият жуда қулайлигича қолди.

Ўзбекистон Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь ойида мамлакатдан 10,8 минг тонна оқ бошли карам экспорт қилинган, бу 2021 йилнинг январь ойига нисбатан 2 баробар кўп кўрсаткичдир.

Шунингдек, 2022 йилнинг январь ойида карамнинг бошқа турлари бўйича экспорт ҳажмининг ўсиши оқ бошли карамга нисбатан янада юқори даражада бўлди:

  • гулкарам ва брокколи экспорти ҳажми 3,7 минг тоннани ташкил этди, бу 2021 йилнинг январига нисбатан 2,9 баробар кўпдир.  Таққослаш учун айтадиган бўлсак, 2021 йилнинг 12 ойи давомида гулкарам ва брокколи экспортининг умумий ҳажми 13,1 минг тоннани ташкил этди;
  • Пекин карами экспорти ҳажми 1,04 минг тоннани ташкил этди, бу 2021 йилнинг январига нисбатан 15,7 баробар кўпдир! Таққослаш учун айтадиган бўлсак, 2021 йилнинг 12 ойи давомида Пекин карамининг умумий экспорти ҳажми 1,1 минг тоннани ташкил этган.

Экспорт географияси ҳақида гапирадиган бўлсак, карамнинг ҳар бир тури (оқ бошли карам, Пекин карами, гулкарам ва брокколи) бўйича экспортнинг 97-98 фоизи уч импортёр мамлакат – Россия, Қозоғистон ва Қирғизистоннинг умумий улушига тўғри келади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қувайт компаниялари Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилишга қизиқиш билдирмоқда

EastFruit

Куз фаслида Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши бошланади

EastFruit

Покистон ва Афғонистон Ўзбекистон мева-сабзавотлари импорти бўйича етакчи бўлди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин