Бош саҳифаЯнгиликлар2022 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон 13 мамлакатдан картошка импорт қилди
Янгиликлар

2022 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон 13 мамлакатдан картошка импорт қилди

2022 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон 13 давлатдан 46,8 миллион долларлик 269 минг тонна картошка импорт қилди, деб хабар бермоқда “Халқ сўзи» газетаси.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, картошка импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 38,3 минг тоннага ошган.

Ўзбекистон энг кўп картошкани Покистон (211,3 минг тонна), Қозоғистон (22,4 минг тонна), Россия (14,4 минг тонна), Қирғизистон (8,8 минг тонна), Эрон (5,6 минг тонна), Афғонистон (4 минг тонна), Нидерландия (1,5 минг тонна), Беларусь (631,6 тонна) ва Польша (431,2 тонна)дан харид қилди.

Аввалроқ EastFruit нашри Ўзбекистон асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошишининг олдини олиш мақсадида бир қатор  маҳсулотларни импорт қилиш ва сотиш учун солиқ имтиёзларини узайтиргани ҳақида ёзган эди. Ушбу маҳсулотлар рўйхатига картошка ҳам киради.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қозоғистонда олма нархи юқорилигича қолмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда бир ой ичида олхўри нархи 3 баробар арзонлашди

EastFruit

Ўзбекистонда яшил булғор қалампирининг нархи кетма-кет учинчи ҳафта пасаймоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин