WАРА (Жаҳон олма ва нок ассоциацияси) 2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, олма ва нок захиралари ҳақидаги маълумотларни эълон қилди. Рақамлар шуни кўрсатмоқдаки, Европада олма захиралари 2021 йилга нисбатан 13,1 фоизга ошиб, 2 180 415 тоннани, нок захираси эса 24,6 фоизга камайиб, 206 181 тоннани ташкил этди. АҚШда 2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, олма захиралари 1 014 826 тонна ( 2021 йил билан солиштирганда +4%)ни ташкил этди. Нок захиралари эса 73 215 тоннага етди (2021 йилга нисбатан 45,6 фоизга кўп), деб хабар бермоқда EastFruit мутатассислари FreshPlaza ҳаволасига таяниб.
1 апрель ҳолатига кўра, Европадаги олма захиралари 2 180 415 тоннани ташкил этди. Бу 2021 йилга нисбатан 13,1 фоизга кўпдир. WАРА захираларининг ўсиши Red Jonaprince (2021 йилга нисбатан 46,6% га кўп), Jonagold (+38,6%), Gala (+33,8%) ва Golden Delicious (+26%) ҳажмининг ўсиши билан изоҳланади. Аммо, 2021 йил билан солиштирганда бир нечта навлар захираси камайгани қайд этилган. Gloster (-55,4%) ва Granny Smith (-19,1%) шулар жумласидандир. Бошқа томондан олиб қаралса, нок захиралари 2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, 206,181 тоннани ташкил этди, бу 2021 йилга нисбатан 24,6% га камдир. Бунга қўшимча равишда ўтган йилга нисбатан итальян навлари (2021 йилга нисбатан Abate Fetel – 99,8% ва Kaiser – 99,3%) деярли ноль кўрсаткичга тушди. Нокнинг Conference нави захиралари ҳам ўтган йилга нисбатан 13,1% га камайди.
Шунингдек ўқинг: Европадаги олма захиралари 2021 йилга нисбатан 7,2 фоиз ошди
АҚШда апрель ойида олма захиралари 1 014 826 тоннани ташкил этди (2021 йилга нисбатан +4%). Cоsmic Crisp (+290%), Granny Smith (+48,8%) ва Pink Lady (+24,1%) навларининг ўсиши Fuji (-22,7%) ва Red Delicious (-11,3%) каби бир нечта асосий навлар камайишини бартараф этди. Нок захиралари эса 73 215 тоннани ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 45,6% га кўпдир.
WАРА мавсум охирига қадар захиралар даражаларини эълон қилишда давом этади. 2022 йилнинг 1 май ҳолатига кўра маълумотлар WАРА веб-сайтида июнь ойи бошида эълон қилинади.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!