Бош саҳифаЯнгиликлар2022/2023 йилги мавсумда Ўзбекистондан сархил хурмо экспорти ҳажми 9 фоизга ошди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

2022/2023 йилги мавсумда Ўзбекистондан сархил хурмо экспорти ҳажми 9 фоизга ошди

Ўтган ҳафта Ўзбекистондан сархил хурмо экспорти бир неча тонналик партияларни ҳисобга олмаганда, деярли амалга оширилмади. Ва бу хурмонинг ўтган йилги ҳосили экспорти мавсуми тугаганини англатади, дея хабар бермоқда EastFruit таҳлилчилари.

2022 йилда Ўзбекистондан сархил хурмо экспорти мавсуми август ойининг учинчи ўн кунлигида, яъни, одатий вақтда старт олди. Дастлабки расмий статистик маълумотларга кўра, 2022 йилнинг август ойи бошидан 2023 йил февраль ойининг иккинчи ўн кунлиги охирига қадар Ўзбекистон умумий ҳажми 84,5 минг тонна ва қиймати умумий қиймати 51,6 миллион долларлик сархил хурмо экспорт қилган, бу 2021/2022 йилги мавсумнинг шу даврига нисбатан жисмоний кўрсаткичда 8,9 фоизга, экспорт тушумлари бўйича  45,4 фоизга кўпдир. Бироқ, якунланган мавсумда Ўзбекистондан сархил хурмо экспорти 2020/2021 йилги мавсумдаги рекорд кўрсаткичга нисбатан жисмоний жиҳатдан 13 фоизга кам бўлган.

Юқоридаги диаграммадан кўриниб турибдики, 2018/2019 ва 2019/2020 йилги мавсумларда кескин пасайишдан сўнг Ўзбекистондан сархил хурмо экспорти ҳажми кетма-кет учинчи мавсум 77 минг тоннадан ошди.

Экспорт географиясига келсак, 2022/2023 йилги мавсумда умумий экспорт ҳажмининг 99 фоиздан ортиғи бешта мамлакат – импортёрларнинг умумий улушига тўғри келади: Россия – 47,6 минг тонна (56,3%), Қозоғистон – 28,7 минг тонна (33,9%), Қирғизистон – 3,4 минг тонна (4,1%) ва Туркманистон – 3,3 минг тонна (3,9%).

Бундан ташқари, якунланган мавсумда Ўзбекистон Польшага 62 тонна, Латвия, Украина ва Ироқ бозорларига 18-20 тоннадан сархил хурмо етказиб берган ва бу маҳсулотнинг бир неча тоннаси Мўғулистон ҳамда БААга ҳам жўнатилган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин