Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-май ойларида мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажми 526,9 минг тоннани ташкил этди. Ва қиймат жиҳатидан 291,6 миллион АҚШ долларидан ошди (пасайиш даражаси 2020 йилнинг шу даврига таққосланса, 4,3 фоизни ташкил этган). Беш ой давомида 419,8 минг тонна сабзавот 172,5 миллион АҚШ долларига, шунингдек, 70,2 минг тонна мева ва резаворлар 80 миллион АҚШ долларга экспорт қилинди, дейилади хабарда.
2021 йилнинг январь-май ойларида экспортнинг умумий ҳажмида мева- сабзавотлар улуши 5,1 фоизни ташкил этди, деб ёзмоқда Nuz.uz.
Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари – Қозоғистон, Россия, Қирғизистон ва Хитой Халқ Республикаси ҳисобланади.
Тақдим этилган маълумотлардан кўриниб турибдики, Қозоғистон ўзбек мева-сабзавотларининг энг йирик импортчиси бўлиб қолмоқда.
Шунингдек ўқинг: Россияда сабзи қимматлиги сабаб, Ўзбекистонда паловнинг таннархи ошмоқда!
2021 йилнинг январь-май ойларида қўшни мамлакатга 76,6 миллион АҚШ доллари қийматидаги 261,5 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари жўнатилди. Ушбу маҳсулотларнинг умумий экспортдаги улуши 26,3 фоизни ташкил этади.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг иккинчи йирик истеъмолчиси Россия Федерацияси бўлиб, у ерга беш ой давомида 68,1 миллион долларлик 103,1 минг тонна сабзавот ва мева экспорт қилинди. Ушбу маҳсулотларнинг мамлакат бўйича умумий экспортдаги улуши 23,5 фоизни ташкил этади.
Бу даврда 43,2 миллион долларлик 45,4 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари Қирғизистонга, 14,5 фоиз улуш билан етказиб берилди. Хитойга эса 30,5 минг тонна 25,5 миллион долларлик маҳсулот (республика бўйича умумий улуш 8,7 фоиз) юборилди.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!