Бош саҳифаЯнгиликлар2021 йилнинг август-сентябрь ойлари Ўзбекистонда пиёз ва саримсоқ экиладиган майдонлар 7 фоизга ошди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

2021 йилнинг август-сентябрь ойлари Ўзбекистонда пиёз ва саримсоқ экиладиган майдонлар 7 фоизга ошди

2021 йилнинг август-сентябрь ойлари Ўзбекистонда пиёз ва саримсоқ 88,2 минг гектар майдонга экилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,8 минг гектарга кўп, дея хабар бермоқда EastFruit мутахассислари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг маълумотларига асосланган ҳолда. Ўзбекистонда қишки сабзавот икки марта: август-сентябрь ва кеч кузда – ноябрь-декабрь ойларида экилади.

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, 2021 йилнинг август-сентябрь ойлари ва кеч кузда экилган пиёзнинг 2022 йилги ҳосили 2 миллион тоннани ташкил этиши кутилмоқда.

Ўзбекистондан пиёз экспорти аниқ мавсумийлик хусусиятига эга. Республикада эртаги пиёз йиғим-терими мамлакат ҳудудига қараб, март ойининг иккинчи ярми ва апрель ойи бошида бошланганлиги сабаб – шимолий мамлакатларда ўтган йилги йиғим-терим захиралари камайиб бораётган бир пайтда тахминан уч ой давомида ўзбек пиёзини экспорт қилиш учун “имкониятлар дарчаси” очилади. Ушбу “имкониятлар дарчаси”нинг давомийлиги асосий сотув бозорлари – Россия ва Беларусда эртаги пиёзнинг биринчи партиялари июнь ойи охирига борибгина пайдо бўлиши билан изоҳланади. Тахминан шу вақтда захиралар тугай бошлайди ва одатда нархлар тез кўтарила бошлайди.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон Хитойга мева экспортини кескин камайтирди

Республика Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг дастлабки 9 ойи давомида Ўзбекистондан деярли 200 минг тонна пиёз экспорт қилинган. Шундан 157 минг тоннаси, яъни 79 фоизи апрелдан июнгача бўлган даврда ташқи бозорларга жўнатилган. Ўтган 2020 йилнинг 9 ойида Ўзбекистондан пиёз экспорти ҳажми жисмоний жиҳатдан 188 минг тоннани ташкил этган эди, шундан апрель-июнь ойларида 132 минг тонна (70%) экспорт қилинди.

Сўнгги бир неча йил ичида Ўзбекистонда ресурс тежовчи технологияларни қўллаш, юқори маҳсулдор навларни экиш, ёмғир усулида суғориш техникаси ва бошқа агротехник тадбирлар туфайли пиёз ҳосилдорлиги аввалги ўртача кўрсаткич – гектарига 30 тоннадан 50-60 тоннагача кўтарилди. Шунга кўра, пиёз етиштириш таннархи ҳам камайди. 2021 йилнинг июнь ойи бошида Ўзбекистонда 1 кг пиёз етиштиришнинг ўртача таннархи тахминан 5 АҚШ центини ташкил этди.

Ресурс тежовчи технологиялар қаторида сув ресурсларини тежаш учун пиёз экишда томчилатиб суғориш технологияси жорий этилганини қайд этиш жоиз. Натижада, ўсимликни ўғитлаш самарадорлиги ошади ва сувни 40 фоизгача тежашга эришиш мумкин. Қолаверса, бу чоралар  ҳосилдорликни ошишига ижобий таъсир кўрсатади.

Бироқ, EastFruit экспертларининг фикрича, бир қатор омил ва сабабларга кўра, Ўзбекистонда эртаги пиёз етиштириш ҳажмини сезиларли даражада ошириш таваккалчилик бўлиши мумкин ва эртаги пиёз етиштиришни кенгайтиришда “етти ўлчаб бир кес” тамойилида иш тутиш лозим.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин