Бош саҳифаЯнгиликлар2021 йили Туркия фундуки ва ундан қайта ишланган маҳсулотлар экспорти 16,6 фоизга ошди
Янгиликлар

2021 йили Туркия фундуки ва ундан қайта ишланган маҳсулотлар экспорти 16,6 фоизга ошди

2021 йилда Туркия фундуки ва ундан қайта ишланган маҳсулотларни импорт қилувчи энг йирик бешлик Европа Иттифоқи давлатлари бўлди. «Анадолу» агентлиги Туркия экспортёрлар ассамблеяси (ТİМ) ҳаволасига таяниб, ушбу маълумотларни тақдим этмоқда.

Ўтган йили Туркиянинг умумий экспорти 2020 йилга нисбатан 32,9 фоиз ўсиб, 225,37 миллиард долларга етди.

Шу билан бирга, Туркия фундуки ва ундан тайёрланган маҳсулотларнинг ташқи савдоси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 16,6 фоиз ортиб, 2,26 миллиард долларга етди.

Ушбу секторнинг Туркия экспорт саватидаги улуши 2021 йилда 1 фоизни ташкил этди.

Белгиланган даврда Туркия фундуки ва ундан қайта ишланган маҳсулотларнинг асосий импортёрлари сифатида Германия, Италия, Франция, Польша ва Голландия намоён бўлди.

Хусусан, Германияга 536,4 миллион доллар, Италияга 497,7 миллион, Францияга 163,1 миллион, Польшага 106,3 миллион, Нидерландияга 84,1 миллион долларлик маҳсулот етказиб берилди.

Жибути, Франция Полинезияси, Бруней, Гвинея-Бисау, Бенин ва Сьерра-Леоне 2021 йилда Туркия фундуки ва ундан қайта ишланган  маҳсулотларни импорт қилувчи давлатлар рўйхатига қўшилди.

2021 йилда Туркия фундуки ва ундан тайёрланган маҳсулотлар экспорти энг кўп Германияга ўсди – 98,9 миллион доллар.

Ундан кейинги ўринларда Италия (ўсиш – 92,8 миллион доллар), Франция (26,8 миллион доллар), Хитой (26,5 миллион доллар) ва Польша (16,3 миллион доллар)дир.

Туркиядан Хитойга ўтган йили фундук ва ундан тайёрланган маҳсулотлар экспорти 79,5 миллион долларни ташкил этди.

ТİМ маълумотларига кўра, 2021 йилда Туркия фундуки ва ундан тайёрланган маҳсулотларнинг асосий импортёрлари рўйхати:

Мамлакат 2020 йилда ($млн.) 2021 йилда ($млн.) Ўсиш суръати (%)
ГЕРМАНИЯ 437,5 536,4 23%
ИТАЛИЯ 404,9 497,7 23%
ФРАНЦИЯ 136,3 163,1 20%
ПОЛЬША 89,9 106,3 18%
НИДЕРЛАНДИЯ 78,1 84,1 8%
ХИТОЙ 53,0 79,5 50%
АВСТРИЯ 68,0 72,2 6%
ШВЕЙЦАРИЯ 64,2 64,8 1%
ИСПАНИЯ 51,0 55,7 9%
БЕЛЬГИЯ 46,3 50,6 9%

 

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Туркияда гилоснинг эртаги навлари ҳосилини йиғиб олишга киришилди

EastFruit

«Ўзбекистондаги энг яхши экспорт имкониятлари ва ритейл: сабзавот, мева, резавор ва ёнғоқлар» савдо конференцияси

EastFruit

Ўзбекистондан гилоснинг синов партияси Хитойга авиатранспорт орқали етказилади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин