Бош саҳифаЯнгиликлар2021 йилда Туркия мураббо ва жем экспортини 24 фоизга оширди
Янгиликлар

2021 йилда Туркия мураббо ва жем экспортини 24 фоизга оширди

2021 йилда Туркиядан мураббо, жем ва желе экспорти ҳажми 56 миллион долларни ташкил этди. Бу маълумотларни «Анадолу» агентлиги Улудағ минтақасининг экспортёрлар уюшмалари ассоциацияси (UİB) ҳаволасига таяниб келтирмоқда.

UIB маълумотларига кўра, ўтган йили Туркияда ишлаб чиқарилган ушбу турдаги маҳсулотлар жаҳоннинг 145 мамлакатида сотувга чиқди.

Туркиядан мураббо, жем ва желени хорижга етказиб бериш ҳажми 2020 йилга нисбатан 24 фоизга ошди, 2020 йилда 45,2 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинган.

Шунингдек ўқинг: Туркия 2021 йилда ўрик данаги экспортини 77 фоизга оширди

2021 йилда Туркиядан мураббо, жем ва желе импорти бўйича етакчи ўринни Ироқ эгаллади – 6,9 миллион долларлик маҳсулот, Голландия – 4,6 миллион долларлик маҳсулот, Германия – 4,3 миллион долларлик маҳсулот, АҚШ – 3,3 миллион долларлик маҳсулот импорт қилди.

Шу билан бирга, энг сезиларли ўсиш Мексикага етказиб бериш бўйича қайд этилди. Ушбу мамлакатга экспорт йилига 470 фоизга  (433 минг доллардан 2,5 миллион долларгача) ошди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин