Бош саҳифаЯнгиликларТуркия 2021 йилда ўрик данаги экспортини 77 фоизга оширди
Янгиликлар

Туркия 2021 йилда ўрик данаги экспортини 77 фоизга оширди

Туркиянинг Шарқий Малатья вилоятидаги компаниялар 2021 йилда 17,3 миллион долларлик 5,4 минг тонна ўрик данаги мағзини экспорт қилди.

«Анадолу» агентлиги Малатья савдо биржаси ҳаволасига таяниб шундай маълумотларни тақдим этмоқда.

2020 йилда Малатьядан 9,8 миллион долларлик 3,7 минг тонна ўрик данаги мағзини экспорт қилинган эди.

Шундай қилиб, 2021 йилда ушбу маҳсулотнинг хориждан етказиб берилиши жисмоний жиҳатдан 1,7 тоннага (+45 фоизга), маблағ кўринишида эса 7,5 миллион долларга (+77 фоиз) ошди.

Малатья савдо биржаси раҳбари Рамазон Ўзжан коронавирус пандемиясига қарамай, ўрик данаги экспортидан тушган даромад ва шу сабабли вилоят даромади сезиларли даражада ошганини айтди.

Ўзжаннинг айтишича, вилоятдаги фермерлар ўрик данаги мағзи экспортини йилига 10 минг тоннага етказишмоқчи.

«Биз даромад ўсишини максимал даражада оширишга эътибор қаратмоқдамиз. Минтақадан Италия ушбу маҳсулотнинг етакчи импортёри ҳисобланади.  Бир томондан, биз мавжуд бозорларда ўз ўрнимизни мустаҳкамлашни, иккинчи томондан, янги бозорларга чиқишни режалаштирмоқдамиз.  Йил охирига қадар сезиларли даражада яхши натижаларга эришишга интиламиз», дея қўшимча қилди у.

Рамазон Ўзжаннинг фикрича, ўрик данаги мағзига талабнинг ўсишига сабаб бўлган омиллардан бири бодомнинг юқори баҳосидир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Испанияда бодом етиштириш 50% га камаяди

EastFruit

Иордания Ўзбекистон анорлари учун ўз бозорларини очди

EastFruit

Тожикистонда эртаги гилос нархи ўтган йилга нисбатан анча арзон

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин