Бош саҳифаЯнгиликлар2021 йилда Перу қарийб 300 минг тонна цитрус мева экспорт қилади
Янгиликлар

2021 йилда Перу қарийб 300 минг тонна цитрус мева экспорт қилади

Перу цитрус етиштирувчилар уюшмаси (Procitrus) бош директори Сержио дель Кастильонинг айтишича, бу йил мамлакатда цитрус етиштириш 1,5 миллион тоннани ташкил этади, шундан 20% (300 минг тонна) мева экспорт қилинади.

2021 йилда Перуда мандарин етиштириш 528 минг тоннага етади (212 минг тонна экспорт қилинади), апельсин ҳосили 560 минг тонна (32 минг тонна экспорт қилинади), лайм – 300 минг тонна (10 минг тонна экспорт қилинади), лимон – 20 минг тонна (15 минг тонна экспорт қилинади), грейпфурт – 6,5 тонна (2,5 тонна экспорт қилинади) ва танжело ҳосили 30 минг тонна (18 минг тонна экспорт қилинади)ни ташкил этади.

2021 йил, 4 июнь ҳолатига кўра, Перудан 68,3 минг тоннадан ортиқ цитрус мева экспорт қилинди. AҚШга мандарин етказиб бериш 14 минг тоннадан зиёдни ташкил этди, Aнглияга – 11 минг тонна, Голландияга – 10 минг тонна, Хитойга – 5 минг тонна ва Канадага – 5 минг тонна мандарин юборилди, лайм эса Чилига 6,5   тонна, Панамага 1,4 тонна, Aнглияга 670 тонна, AҚШга 610 тонна, Голландияга 400 тонна экспорт қилинди.

FruitNews маълумотларига кўра, Перуда цитрус етиштириш майдони 70 минг гектарни ташкил этади, шундан 25 минг гектари апельсин, 23 минг гектари лимон ва 22 минг гектари мандарин далаларидир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин