Бош саҳифаЯнгиликлар2021 йилда Ўзбекистонга картошка импорти илк бор ярим миллион тоннадан ошди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

2021 йилда Ўзбекистонга картошка импорти илк бор ярим миллион тоннадан ошди

2021 йилнинг 1 декабридан 20 декабрига қадар Ўзбекистон 60,4 минг тонна картошка импорт қилди, дея хабар бермоқда EastFruit таҳлилчилари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги маълумотларига таяниб. Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2021 йилнинг 1 январидан 20 декабригача бўлган даврда ушбу маҳсулот импорти ҳажми 516,2 минг тоннани ташкил этди. Бу бутун 2020 йилдаги импортга нисбатан 23 фоиз юқори кўрсаткичдир. Айни пайтда картошка импортини камайтириш мақсадида республика ҳукумати 2022 йилда картошка экиладиган майдонларни кескин оширишни режалаштирмоқда.

Аввалги рекорд ўтган йили қайд этилган эди: EastFruit таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, 2020 йилда Ўзбекистонга истеъмол картошкасининг импорти 421 минг тоннани ташкил этган. Бу, ўз навбатида, 2019 йилга нисбатан қарийб бир ярим баравар кўп кўрсаткичдир. Картошка сўнгги бир неча йил ичида Ўзбекистон мева-сабзавот секторидаги асосий импорт позициясига айланди.  2016 йилга қадар картошканинг йиллик импорт ҳажми йилига 50 минг тоннадан ошмаган бўлса, 2017 йилда бу маҳсулот импорти 194 минг тоннани ташкил этди.  Шунга кўра, 2017 йилдан 2021 йилга қадар импорт ҳажми 2,7 баробар ошди.

Келгуси йили картошка импорти ҳажмини қисқартириш мақсадида республикада ушбу турдаги сабзавот экиладиган майдонларни кескин ошириш режалаштирилган.  Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг 2021 йил 21 декабрь кунги хабарига кўра, 2022 йилда республикада 122 минг гектар майдонга картошка экиш режалаштирилмоқда, бу 2021 йилга нисбатан 40 фоизга кўпдир.

Шунингдек ўқинг: Франция ва Ўзбекистон Хоразм вилоятида интенсив боғ яратиш бўйича қўшма лойиҳани амалга оширмоқда

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қишлоқ хўжалиги ерларига турли экин турларини жойлаштириш тўғрисидаги қарори билан 2021 йилда картошка экиш учун 86,5 минг гектар ер ажратиш кўзда тутилган эди.

Бундан ташқари, 2021 йилнинг июль ойида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Халқаро картошка маркази (CIP) ҳамкорлигида “Картошка ва батата селекцияси ҳамда уруғчилиги йўли билан Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлиги ва иқлим ўзгаришларига нисбатан чидамлиликни ошириш” деб номланган беш йиллик дастур ишга туширилди. Мазкур дастурдан кутилаётган мақсад, республикада етиштирилаётган картошка ҳосилдорлигини камида 30 фоизга оширишдир.

2021 йилнинг декабрь ойи бошида EastFruit, 2021 йил якунига кўра Ўзбекистонга умумий картошка импорти биринчи марта 500 минг тоннадан ошиши мумкинлигини ва Ўзбекистон катта эҳтимол билан энг йирик картошка импортёрлари рейтингида 5-ўринни эгаллаши (фақат Бельгия, Голландия, Германия ва Италиядан ортда қолган ҳолда) мумкинлигини ёзган эди.

Бундан ташқари, соф импорт ҳажми, яъни, мамлакат ички бозорида истеъмол ҳажми бўйича Ўзбекистон эртаги картошка экспорт қилувчи Италияни ортда қолдириб, жаҳонда биринчи ўринни мумкин. Чунки биринчи бешталикдаги уч лидер (Бельгия, Голландия ва Германия) картошканинг кўп қисмини қайта ишлаш эҳтиёжлари учун импорт қилади ва тайёр маҳсулот – музлатилган картошка фриси ҳамда бошқа картошка маҳсулотларини экспорт қилади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин