Бош саҳифаЯнгиликлар2021 йилда Ўзбекистон апельсин импорти бўйича рекордни янгилаши мумкин
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

2021 йилда Ўзбекистон апельсин импорти бўйича рекордни янгилаши мумкин

EastFruit таҳлилчиларининг фикрича, 2021 йил охирига бориб, Ўзбекистон апельсин импорти бўйича 2019 йилда қайд этилган рекордни янгилаши мумкин. Бироқ, бошқа мамлакатлар билан солиштирганда импорт ҳажми ва бу маҳсулотнинг республикада аҳоли жон бошига истеъмоли  бошқа давлатларга қараганда паст даражада қолмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг яқинда эълон қилган маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июль ойларида мамлакат 2,2 миллион долларлик 4,2 минг тонна апельсин импорт қилган. Бу жисмоний кўрсаткич бўйича ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,2 минг тонна ёки 110 фоизга кўпдир.

Боз устига, 2021 йилнинг ўтган 7 ойида Ўзбекистон 2017, 2018 ва 2020 йилларга қараганда анча кўп апельсин импорт қилган.

Ўзбекистонга апельсин импорти бўйича аввалги рекорд 2019 йил бўйича қайд этилган эди, ўшанда Ўзбекистон 5,1 минг тонна апельсин импорт қилган. Шу билан бирга, жорий йилнинг қолган қисми – августдан декабргача бўлган даврда Ўзбекистонга олиб келинадиган апельсин импорти ҳажми ҳисобга олсак, 2021 йил якуний натижалари бўйича 2019 йилги рекорд янгиланиши мумкин. EastFruit таҳлилчиларининг фикрича, бунинг эҳтимоли анча юқори. Ўзбекистонга апельсин етказиб берувчи асосий мамлакатлар – Туркия, Миср ва Жанубий Aфрикадир. Уларнинг умумий улуши 2020 йилни ҳисобга олмаганда жами импортнинг 97-98 фоизини ташкил қилади. Ўтган йили апельсин импортининг қарийб 12 фоизи Россия ва Қозоғистондан импорт қилинган. Бу мамлакатлар ушбу маҳсулотни етиштирмаслигини ҳисобга олсак, апельсин мазкур мамлакатлар орқали импорт қилинган, дея тахмин қилиш мумкин.

2019 ва 2021 йилларда импортнинг юқори ўсиш суръатларига қарамай, Ўзбекистонда импорт ҳажми ва аҳоли жон бошига апельсин истеъмоли бошқа давлатларга нисбатан паст даражада қолмоқда. Бу худди мандарин ва банан билан бўлгани сингари маҳсулот нархи юқори эканлиги туфайлидир. Зеро, мамлакат жаҳон океанлари ва денгиз портларидан анча узоқ масофада  жойлашган. Шунга кўра, ушбу меваларни Ўзбекистонга ташиш жуда қимматга тушади.

EastFruit ҳар ҳафта мева-сабзавот маҳсулотлари мониторингини ўтказадиган мамлакатлар ичида апельсин нархи фақат Тожикистонда юқори (2,47 $/кг), бошқа мамлакатлар – Молдова, Украина, Россия ва Беларусда унинг нархи 1,08 дан 1,39 $/кг оралиғидадир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин