Америка Қўшма Штатлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDA) ҳисоботига кўра, Ҳиндистонда 2021/22 йилги мавсумда хўраки узум етиштириш ўтган мавсумга нисбатан 26 фоизга ошади ва 2,9 миллион тоннани ташкил этади. Ички истеъмол ва экспорт ҳам ошади. Хўраки узум етиштиришнинг ўсиши асосий ишлаб чиқариш даврларида карантин чоралари юмшатилгани билан боғлиқ, деб хабар бермоқда FruitNews USDA маълумотларига асосланиб.
2021/2022 йилги мавсумда Ҳиндистонда хўраки узум истеъмоли унинг ҳажми ички бозорда ортиши туфайли 2020/21 йилги мавсумга нисбатан 25% га ўсади ва 2,2 миллион тоннани ташкил этади.
Шунингдек ўқинг: USDA: Чили узумининг Россияга экспорти 28 фоизга ошди
2021/22 йилги мавсумда Ҳиндистондан узум экспорти 2020/21 йилги мавсумга нисбатан 5 фоизга (267 минг тонна) ошади ва 280 минг тоннани ташкил этади. Ҳиндистон хўраки узумининг 32%га яқини Европа Иттифоқи бозори учун мўлжалланган. Бундан сўнг Бангладеш (27%), Нидерландия (27%), Россия (9%), АҚШ (9%) ва Буюк Британия (7%) турибди.
Ҳиндистонга хўраки узум импорти 2021/22 йилги мавсумда 6,7 минг тоннага (+2%) етади. 2020/21 йилги мавсум учун асосий экспортёр давлат Хитой эди (умумий ҳажмдан 65% улуш билан). Ундан кейинги ўринларни Афғонистон (14%) ва Миср (5%) эгаллаган.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!