Бош саҳифаЯнгиликлар2020 йилда жаҳон картошка экспорти 11,3 фоизга камайди
Янгиликлар

2020 йилда жаҳон картошка экспорти 11,3 фоизга камайди

IndexBоxнинг янги ҳисоботи шуни кўрсатмоқдаки, глобал картошка экспорти 2020 йилда 13 миллион тоннагача, 2019 йилга нисбатан 11,3 фоизга камайди. Қиймат жиҳатидан ушбу сабзавот экспорти 2019 йилдаги 5,1 миллиард доллардан 4,3 миллиард долларга қисқарди. Шу билан бирга, Франция, Нидерландия ва Германия картошканинг жаҳон бўйлаб асосий экспортёрлари ҳисобланади, деб хабар қилмоқда АgroХХI “Potato Business” нашри ҳаволасига таяниб.

Биргина ўтган йилнинг ўзида картошканинг ўртача экспорт нархи бир тонна учун 327 долларни ташкил этиб, йиллик ҳисобда 6,3 фоизга камайди. Ўтган йил давомида импортёр мамлакатларнинг аксарияти картошка сотиб олишни камайтирди. Импорт ҳажмини фақат Бельгия, Испания, АҚШ, Ўзбекистон, Украина, Чехия ва Буюк Британия оширди.

Қиймат нуқтаи назаридан, 2020 йилда экспортнинг энг юқори даражасига қуйидаги мамлакатлар жаҳон экспорти умумий улушининг 44%и билан эга бўлди: Нидерландия (826 миллион доллар), Франция (684 миллион доллар) ва Германия (374 миллион доллар).

Қиймат жиҳатидан Бельгия (595 миллион доллар), Нидерландия (345 миллион доллар) ва Испания (314 миллион доллар) 2020 йилда энг юқори импортга эга бўлган давлатлардир. Улар ҳиссаси жаҳон импортининг 28 фоизини ташкил қилган. АҚШ, Германия, Италия, Франция, Россия, Португалия, Канада, Малайзия, Украина ва Ўзбекистон ортда қолиб, уларнинг умумий улуши атиги 30 фоизни ташкил этди.

2020 йилда аҳоли жон бошига картошка истеъмоли энг кўп бўлган давлатлар Беларусь (аҳоли жон бошига 608 кг), Бельгия (аҳоли жон бошига 522 кг) ва Украина (аҳоли жон бошига 474 кг) бўлди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

2021 йилнинг ўтган 11 ойида Ўзбекистонга картошка импорти 2020 йилги умумий кўрсаткичдан ошиб кетди

EastFruit

Ўзбекистонда бир ҳафта ичида қовун нархи бир ярим баробар ошди

EastFruit

Сирдарё вилоятида анорнинг энг яхши Озарбайжон навлари етиштирилади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин