Бош саҳифаЯнгиликлар2020/2021 йилги мавсум қийинчиликларига қарамай Аргентина гилос экспортини 8,5 фоизга оширишга эришди
Янгиликлар

2020/2021 йилги мавсум қийинчиликларига қарамай Аргентина гилос экспортини 8,5 фоизга оширишга эришди

2020/2021 йилги мавсумда Аргентина гилоси экспорти 8,5 фоизга ошди. Аргентинанинг 2020/2021 йилги гилос мавсумида гилос импорт қилувчи асосий мамлакатлардан Хитой ва Гонконг умумий экспорт ҳажмининг 41%ини ташкил этмоқда.

Бундан ташқари, АҚШ ва Канада (31%), Европа ва Буюк Британия (19%), қолганлари Яқин Шарқ (5%), бошқа Осиё мамлакатлари (2%) ва Жанубий Америкага (2%) экспорт қилинди. Бу ҳақда FruitNews fructidor.com сайтига асосланиб хабар бермоқда.

Шунингдек яна ўқинг: Барча мева ва резаворлар, ҳатто олма ва банан ҳам арзонлашмоқда – ҳафталик савдо таҳлили.

2019/2020 йилги мавсум билан солиштирганда Хитой ва Гонконгга экспорт 15,5 фоизга, АҚШ ва Канадага гилос экспорти 9 фоизга, Европа ва Буюк Британияга 3,83 фоизга ўсди.

Ваҳоланки, аргентиналик гилос етиштирувчилар ўтган йилги гилос экспорти мавсумида бир қатор муаммоларга дуч келганликлари ҳақида хабар беришган. Тижорат юкларини ташиш сони камайди ва бир нечта авиакомпания ўз фаолиятини тўхтатди. Юклар чартер рейслари билан юборилган.

Аргентинанинг Чубут ва Санта-Крус провинцияларида гилослар гуллаш даврида қаттиқ совуқдан зарар кўрди. Оқибатда, 2019/2020 йилги мавсумга нисбатан ҳосилдорлик 21,47% ва 24,4% га камайди.

Шунингдек, Хитой оммавий ахборот воситаларида Чили гилоси COVID-19 билан касалланган бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар тарқалди, бу эса истеъмолчиларда четдан келтириладиган маҳсулотларга нисбатан шубҳа туғдирди, шу билан бирга, Аргентина гилосларига ҳам. Кейинчалик бу маълумот ўз тасдиғини топмади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин