Бош саҳифаЯнгиликлар2020/2021-мавсум: жаҳон бўйича хўраки узум етиштириш 24 миллион тоннадан ошди
Янгиликлар

2020/2021-мавсум: жаҳон бўйича хўраки узум етиштириш 24 миллион тоннадан ошди

2020/2021-мавсумда жаҳон бўйича хўраки узум етиштириш 24,7 миллион тоннани ташкил этди. Хитойдаги юқори ҳосилдорлик Европа Иттифоқи, Чили ва Туркиядаги об-ҳаво шароити туфайли юз берган йўқотишлар ўрнини қоплади. Бу ҳақда FruitNews AҚШ қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDA) материалларига асосланиб хабар бермоқда.

Хитойда хўраки узуми ҳосили 400 минг тоннага ортиб, 11 миллион тоннага етди.

Бу, албатта, узум, етиштириш  технологияларини модернизациялаш ва иссиқхоналарга инвестиция киритувчи ҳамда узумзорларни ёмғирдан ҳимояловчи деҳқонлар сафи кенгайганлиги туфайлидир. Хитойда хўраки узум етиштириш даражасининг ўсиши экспортни 58 минг тоннадан 420 минг тоннагача оширишга олиб келиши кутилмоқда. Хитой узумларининг асосий савдо бозорлари – Таиланд ва Вьетнамдир.

Ҳиндистонда узум ҳосили ўзгаришсиз қолмоқда –  2,3 миллион тоннани ташкил қилган. Кучли ёмғир сабабли деҳқонлар иккинчи йил ҳосилни бой беришмоқда. Ҳиндистондан узум экспорти ҳажми 185 минг тоннани ташкил қилади.

USDA маълумотларига кўра, Туркияда 2020-2021 йилги мавсумда хўраки узум етиштириш дўл туфайли 50 минг тоннага қисқариб, 2 миллион тоннани ташкил этди. Чунки дўл Туркиянинг уруғсиз узум етиштирувчи асосий ери – Эгей минтақасига зарар етказди. Узум етиштириш камайганига қарамай, Украина ва Россияга етказиб бериш ҳажми кўпайиши ҳисобига экспорт 10 минг тоннага ортиб, 215 минг тоннани ташкил этди.

Европа Иттифоқида Италиядаги баҳорги совуқлар, кузги ёмғир ва дўл туфайли хўраки узум ҳосили 170 минг тоннага камайиб, 1,4 миллион тоннагача пасайиши кузатилди. Аммо экспорт барқарор ҳолатда қолди – 80 минг тонна. Шу билан бирга, импорт рекорд даражадаги 725 минг тоннага етди.

Шунингдек ўқинг: USDA прогнози: 2020/21 йилги мавсумда дунё бўйича умумий нок етиштириш ҳажми пасаяди

AҚШда хўраки узум етиштириш 2020-2021 йилги мавсумда экин майдонлари камайиши ва ноқулай об-ҳаво сабаб, 34 минг тоннага камайиб, 871 минг тоннани ташкил этди. Экспорт 11 минг тоннага камайиб, 314 минг тонна кўрсаткич қайд этилди. Импорт эса 670 минг тоннага етди.

Перуда яхши об-ҳаво шароити ва янги плантацияларнинг мевага кириши натижасида узум етиштириш 665 минг тоннага етди. Таҳлилчиларнинг фикрича, 2020-2021 йилги мавсумда Перу узум етиштириш бўйича ҳосилни бой берган Чилини илк бор ортда қолдирди. Экспорт ҳажми  470 минг тоннага ўсди. Перу узумининг асосий бозорлари – AҚШ ва Европа Иттифоқидир.

Россиянинг хўраки узуми ҳосили мамлакат жанубида юз берган баҳорги қурғоқчилик туфайли 23 минг тоннага тушиб кетди. Россияда асосий сармоялар хўраки эмас, балки техник узум ишлаб чиқаришга сарфланиши ва хўраки узумнинг асосий қисми хориждан олиб келиниши бу борада муҳим роль ўйнайди. 2020-2021 йилги мавсумда Россияга хўраки узум импорти 32 минг тоннага ортиб, Туркия ва Ўзбекистондан етказиб бериш кўпайиши ҳисобига 320 минг тоннага етди.

2020-2021 йилги мавсумда Жанубий Aфрикада узум ҳосили яхши об-ҳаво шароити ва суғориш учун сув мавжудлиги туфайли 330 минг тоннага етди. Шунингдек, Шимолий провинция ва Ғарбий Капскдаги янги узумзорлар мевага кирди. Эътиборлиси, бу минтақалардаги деҳқонлар техник узум етиштиришдан хўраки узумга ўтмоқда. Бу мавсумда экспорт ҳажми 27 минг тоннага ортиб, 325 минг тоннани ташкил этди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин