Бош саҳифаМева-сабзавот бозориEastFruit ритейл-аудити: 2021 йилнинг ноябрь ойидаги мониторинг учун тафсилот ва қоидалар
Мева-сабзавот бозориЧакана савдо тармоқлари аудити

EastFruit ритейл-аудити: 2021 йилнинг ноябрь ойидаги мониторинг учун тафсилот ва қоидалар

EastFruit халқаро жамоаси йилига бир неча маротаба лойиҳа мониторингига киритилган мамлакатлардаги супермаркетларнинг сархил мева-сабзавотлар бўлимларида ўз аудитини ўтказади.

Бундай аудитлар муайян бир мамлакатда мева-сабзавотнинг чакана савдоси билан боғлиқ умумий вазиятни тушуниш билан бир қаторда унинг ривожланиш динамикасини ва чакана савдога ёндашувлардаги ўзгаришларни кузатишга, шунингдек, у ёки бу тармоқнинг келажагини прогноз қилишга ёрдам беради.

Мева-сабзавот бўлими супермаркетнинг юзи ҳамда бутун тармоқ ишини баҳолашнинг асосий мезони ҳисобланади. Аудитнинг аҳамияти ва унинг натижалари супермаркетлар тармоғи ривожи ҳақида нималар дейишини лойиҳанинг алоҳида материалида ўқинг.

Қуйида жорий йилнинг ноябрь ойидаги аудитнинг умумий қоидалари ва тафсилотлари келтирилган. Ноябрь ойидаги мониторингдан сўнг аудиторларнинг дастлабки таассуротлари бу ерда ва батафсил натижалар сайтнинг ушбу бўлимида ҳар бир мамлакат учун алоҳида материалларда эълон қилинади.

2021 йилнинг ноябрь ойи учун мониторинг қоидалари

Саналар: 9-10 ноябрь.

Шаҳарлар ва давлатлар: Украина (Киев, Днепр), Молдова (Кишинёв), Грузия (Тбилиси), Ўзбекистон (Тошкент), Тожикистон (Душанбе, Хўжанд).

Дўконларни танлаш қоидалари

Аудит у ёки бу шаҳарда жойлашган миллий ва минтақавий супермаркетлар тармоғининг асосий дўконлари бўйича ўтказилади. Ҳар бир тармоқдан камида иккита дўконга ташриф буюрилади. Асосий миллий тармоқлар учун битта шаҳардаги ташриф буюрилган супермаркетлар сони учта ва ундан кўпдир. Танлов бир хил шаҳарнинг бир хил тармоқ дўконлари форматлари ўртасидаги фарқларни ҳисобга олиш учун репрезентатив тарзда амалга оширилади.

Рейтинг тузиш қоидалари

Ташриф буюрилган ҳар бир дўконнинг сархил мева-сабзавотлар бўлими тўрт мезонга бўйсунади:

  • маҳсулот ассортименти, яъни, супермаркетлар бўлимининг пештахталарида тақдим этилган сархил мева-сабзавот маҳсулотларининг умумий миқдори;
  • маҳсулот сифати, яъни, дўкон бўлимидаги сархил мева- сабзавотларнинг камида минимал сифат стандартларига мувофиқлиги;
  • бўлим сифати, яъни, сархил сабзавот ва мевалар бўлими истеъмолчилар учун нечоғли информатив ҳамда қулай, ходимлар қанчалик хушмуомала ва маҳсулотлар ҳақида етарли маълумотларга эга эканлиги;
  • маҳсулот нархи, яъни, истеъмолчиларга таклиф этилаётган сархил мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий гуруҳлари нархи.

Мева-сабзавот бўлимини баҳолаш мезонлари

Ассортимент: бўлимдаги сархил мева-сабзавот маҳсулотлари позициясининг миқдори

Сифат: бўлим пештахталаридаги нуқсонли маҳсулотлар улуши

Нарх: сархил сабзавот ва мевалар асосий тўпламининг нархи

Бўлим:

Маълумотлилик

  • нарх белгисининг ўқиш учун қулайлиги
  • маҳсулот келиб чиққан мамлакат ва ҳудуд
  • ишлаб чиқарувчи ҳақида маълумот, қўшимча ахборот материаллари

Мерчендайзинг

  • тозалик
  • идиш, декор
  • маҳсулотларнинг мантиқан жойлашуви

Комфорт

  • бўлимнинг қулайлиги
  • ёруғлик даражаси
  • ходимлар

Сархил мева-сабзавотлар ассортименти муайян бир дўкон пештахталарида мавжуд сархил сабзавотлар, мевалар, резаворлар, кўкатлар, картошканинг барча позицияларини ўз ичига олади. Ушбу мезон бўйича рейтингни ҳисоблашда ёнғоқнинг барча турлари, қуруқ мевалар, тузламалар, шарбатлар ва сабзавот ҳамда меваларнинг қайта ишланган турлари инобатга олинмайди.

Сархил мева-сабзавот маҳсулотларининг сифат параметри у ёки бу дўкон пештахталаридаги нуқсонли маҳсулотлар улушига тескари пропорционалдир. Истеъмолчи учун энг камида минимал сифат стандартларига тўғри келмайдиган (сўлиб қолган, уринган, деформацияланган, шикастланган ва ҳоказо) маҳсулотлар яроқсиз маҳсулот ҳисобланади.

Бўлимнинг сифат мезони уч асосий компонентга бўлинган: сархил сабзавот ва мевалар бўлимининг информативлиги, бўлимдаги мерчендайзинг даражаси ва унинг мижозлар учун қулайлиги. Ушбу тарзда баҳолашдаги муҳим параметрлар – бўлимнинг дўкондаги жойлашуви (у кираверишда бўлиши керак) ва бўлим ходимлари (уларнинг касбий билими, хушмуомалалиги, мижозларга ёрдам беришга ҳамиша тайёр эканлиги).

Сабзавот ва меваларнинг нархи бўйича рейтинг муайян бир супермаркет пештахталарида мавжуд  асосий мева-сабзавотлар нархларига асосланади. Рейтингни ҳисоблаш учун мева-сабзавот саватининг таркиби мавсум, мамлакатлар ва шаҳарлар хусусиятларига қараб ўзгаради.

2021 йилнинг ноябрь ойидаги мева-сабзавот савати таркиби

  • Мевалар
  • Иссиқхона сабзавотлари
  • Борш тўплами
  • Кўкатлар

Рейтинглар бўйича мисоллар

Шаҳар супермаркетлари рейтинги тўрт мезоннинг ҳар бири асосида тузилади. Кейин олинган тўрт балл асосида умумий рейтинг чиқарилади.

Рейтинг тузилиши бўйича мисоллар

Одесса супермаркетларининг маҳсулотлар сифати бўйича рейтинги, 2021 йил, июль

Тўрт мезон бўйича Днепр супермаркетларининг умумий рейтинги, 2021 йил, июль

  • Ассортимент
  • Бўлим сифати
  • Маҳсулотлар сифати
  • Нархлар

 Супермаркетлар тармоқларининг жойлашуви

Агар умумий рейтинг тўртта асосий баҳолаш мезонлари бўйича супермаркетлар тармоғининг якуний позициясини кўрсатаётган бўлса, у ҳолда жойлашув матрицаси у ёки бу дўконнинг сархил сабзавот ва мевалар савдосига ёндашувини ҳар томонлама баҳолаш имконини беради.

Жойлашув матрицаси ғояси сархил мева-сабзавотлар асосий тўпламининг нархларини бошқа учта баҳолаш мезонлари (ассортимент, маҳсулот сифати ва бўлим) билан нисбатидан иборатдир.

Бундай матрица қуйидаги қоидаларга мувофиқ қурилади:

  • дўкон қанчалик ўнг томонда жойлашган бўлса, у ўз мижозларига сархил сабзавот ва меваларнинг асосий тўплами учун шунчалик жозибали нархларни таклиф қилади;
  • супермаркет қанчалик баланд бўлса, мева-сабзавот маҳсулотларининг ассортименти, сифати ва тегишли бўлим мезонлари бўйича юқори баҳо олади.

Супермаркетлар жойлашуви

Бўлим ва маҳсулотларнинг  нархи vs сифати

  • Премиум
  • Номақбул
  • Оптимум
  • Дискаунтер

Супермаркетларнинг бундай матрицада жойлашуви уларни тўрт сегментга бўлиш имконини беради:

оптимум – истеъмолчи учун энг оптимал дўконлар сегменти, уларнинг нархлари ҳам мақбул, маҳсулотлар, бўлимлар ва ассортиментлар сифати ҳам юқори;

премиум – истеъмолчиларига юқори сифатли маҳсулотлар, бўлимлар ва ассортиментларни таклиф қилувчи, аммо нархлари у қадар жозибадор бўлмаган дўконлар;

дискаунтер – ўз истеъмолчиларига жуда жозибали нархларни, аммо паст сифатли маҳсулотлар, бўлимлар ва ассортимент таклиф қиладиган дўконлар;

номақбул сегмент – истеъмолчиларга қизиқарли нархларни ҳам, сифатли маҳсулотлар ва бўлимларни ҳам таклиф қила олмайдиган дўконлар.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Музлатилган резавор ва мевалар бозори 2023/24 йилги мавсумга тайёрми?

EastFruit

Глобал мева савдоси инқирози — кўп йиллардан буён экспортнинг илк бор қисқариши сабаблари таҳлили

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин