Ўтган ҳафтанинг асосий воқеалари:
— EastFruit Trade Platform савдо майдончасининг аудиторияси фаол равишда ошиб бормоқда
– Ўтган ҳафта энг кўп сотилган товар картошка бўлди
— Помидор бўйича таклифлар ўсишда давом этмоқда
— Платформа фойдаланувчилари гилос ва тарвуз билан фаол савдо қилишди
— Украинада олча савдоси бошланди
— Қозоғистон ва Украинада сабзавотлар арзонлашмоқда
— Туркияда гилос нархи ошиб, помидор нархи пасайишда давом этмоқда
Минтақанинг мева-сабзавот бозорларидаги шу ва бошқа тенденциялар ҳақида EastFruit савдо майдончаларининг ҳафталик шарҳи.
Ўтган ҳафта EastFruit Trade Platform гуруҳида мева-сабзавот маҳсулотлари савдоси билан 14 мамлакат иштирокчилари шуғулланди. Ўзбекистон, Туркия ва Эрондан таклифлар камайган. Қозоғистон ва Миср вакиллари савдо ҳажмини оширди. Ҳафта давомида савдонинг максимал ўсишини Украина иштирокчилари кўрсатди, бу эса фаоллик рейтингида биринчи ўринга чиқиш имконини берди. Нидерландия, Испания ва Сербия экспортёрлари савдоси фаоллашди. Ҳафта давомида жойлаштирилган таклифлар сони бўйича фаол мамлакатлар бешлиги қуйидагича: Украина, Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркия ва Эрон.
Оқ бошли карам етказиб бериш камайиши туфайли ўтган ҳафта картошка савдода етакчи бўлди. Украина ва Қозоғистон иштирокчилари сабзавотлар савдосини оширди. Лавлаги савдоси ўсди ва у бизнинг топ позициялар қаторига қайтди. Сабзи эса деярли сотилмаган. Помидор етказиб бериш ҳажми ўсишда давом этмоқда, ўтган ҳафта уни 7 мамлакат вакиллари таклиф қилишди! Бодринг ва кўкатлар савдоси анча фаол бўлди, аммо ушбу маҳсулотлар энг яхши сотилган товарлар 10 талигига кира олмади.
Гилос мева ва резаворлар сегментида сотув бўйича етакчиликда давом этмоқда. Украина иштирокчилари гилос савдосини кўпайтирмоқда. Қирғизистондан мева бўйича биринчи таклифлар пайдо бўлди. Шу билан бирга, ушбу маҳсулот бўйича Ўзбекистондан эълонлар деярли бўлмади. Тарвуз етказиб бериш ҳажми ўсишда давом этмоқда, уни 5 мамлакат иштирокчилари таклиф қилди. Қулупнай таклифлари ҳажми бир ҳафта аввалгига нисбатан анча ошди. Украинадан олча таклифлари ҳақидаги биринчи эълон пайдо бўлди. Шунингдек, ушбу мамлакат иштирокчилари мавсуми бошланиш арафасида турган голубика харидорларини излашди. Испаниядан анжирсимон шафтоли бўйича таклиф бўлди. Сербия экспортёрлари турли хил резавор пюреларини таклиф қилишди.
Топ-позициялар бўйича таклифлар динамикасининг миқдорий жиҳатдан диаграммаси қуйида келтирилган.
Гуруҳда борш тўплами сабзавотларининг ўтган йилги ҳосилига талаб фаоллигича қолмоқда. Шунингдек, харидорлар гилос ва қулупнай етказиб берувчиларни ҳам анча фаол излашди.
Иштирокчиларнинг маҳсулотлар бўйича таклифларидан келиб чиқиб, минтақа мамлакатларида шаклланган нарх билан боғлиқ вазият ва у ўтган ҳафта қандай ўзгарганини таҳлил қиламиз.
EastFruit Trade Platform ва УкрОпт савдо гуруҳларидаги нархлар – УКРАИНА
Украинада ўтган ҳафта сабзавот нархлари пасайди. Сабзи ва эртаги оқ бошли карам нархи ошиши эса истисно бўлди. Гилоснинг «Валерий Чкалов» нави оммавий сотила бошлангани ва импортнинг катта ҳажмлари маҳаллий гилос нархини пасайтирди. Бошқа данакли мевалар ҳам арзонлашди. Қулупнай эса ҳафта давомида қимматлашди. Мамлакатнинг жанубий вилоятларида олма нархи ҳам ошди. Олчанинг сотув нархи 35-70 грн. диапазони билан бошланди. Импорт қилинган мевалар сегментида банан арзонлашди, лимон ва киви эса қимматлашди.
EastFruit Trade Platform савдо гуруҳи нархлари – ҚОЗОҒИСТОН
Қозоғистонда борш тўпламининг эртаги сабзавотлари арзонлашди. Тарвуз ва қовун нархи ҳам пасайди. Помидор ва қовоқча (кабачок) бир ҳафта аввалгидан қимматроқ таклиф қилинди.
EastFruit Trade Platform нархлари – ТУРКИЯ
Туркияда кетма-кет икки ҳафтадирки, помидор арзонлашишда давом этмоқда, гилос эса қимматлашди.
EastFruit Trade Platform нархлари – ЭРОН
Шунингдек, қирғизистонлик иштирокчилардан бир нечта нарх таклифлари: булғор қалампири – $1,04, маккажўхори – бир бош учун $0,47.
EastFruit Fruittechnology технологик гуруҳида анъанавий равишда ўғитлар ва ўсимликларни ҳимояловчи воситалар бўйича таклиф устунлик қилди. Украина ва Қозоғистондан сабзавот уруғлари, Ўзбекистондан кўчатлар таклиф қилинди. Туркманистонлик ишлаб чиқарувчилар полиэтилен ва полипропилен қопларни илгари суришди.
Тelegram гуруҳлар орқали маҳсулотларни самарали тарғиб қилиш ҳақида ушбу блогда ўқишингиз ёки Youtube каналимиздаги видеони томоша қилишингиз мумкин.
2022 йилнинг 22-ҳафтаси учун савдо майдончаларида сабзавот ва мевалар бўйича таклифлар динамикаси таҳлилини бу ерда ўқинг.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!