Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларЗарарланган ёнғоқларни йўқ қилувчи боғ роботи «Йил агророботи» сифатида эътироф этилди (видео)
ВидеоТехнологияларЯнгиликлар

Зарарланган ёнғоқларни йўқ қилувчи боғ роботи «Йил агророботи» сифатида эътироф этилди (видео)

Янги ақлли қишлоқ хўжалиги роботи — InsightTRAC Rover боғ бўйлаб автоном ҳаракатланиб, бодом дарахтларидаги зараркунандаларни йўқ қилади. Худди шу робот FIRA — 2023 робототехника ютуқлари халқаро кўргазмасида «Аg Robot of the Year 2023» номинацияси бўйича мукофотни қўлга киритди. Бу ҳақида AgroExpert.md ҳаволасига таяниб EastFruit хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, FIRA — 2023 кўргазмаси жорий йилнинг 7 февралидан 9 февралига қадар Франциянинг Тулуза шаҳрида бўлиб ўтди. Агросаноат мажмуи соҳасидаги энг яхши робототехник ишланмаларни тақдирлаш маросими ҳам шу тадбир доирасида ўтказилди.

InsightTRAC Rover — бодом зараркунандаларига қарши курашувчи робот дарахтлар саломатлигини яхшилаш ва ҳосилдорликни ошириш мақсадида яратилган.  Йиғим-теримдан кейин дарахтларда қолиб кетадиган бодом боғдорчилик экинлари, мева ва ёнғоқ плантациялари учун ўта хавфли кўплаб зараркунандаларнинг асосий озиқ-овқат манбаи бўлиб қолади.

Ўзиюрар шасси ускуналари зараркунандалар ва қуртларнинг личинкаларини экологик соф биологик парчаланувчи гранулалар билан «ўқ отувчи» ихтисослашган ишчи органлар ёрдамида  йўқ қилади. У зараркундаларни автоном қидириш учун мўлжалланган. Энг муҳими, InsightTRAC Rover боғнинг зарарланган участкаларини аниқлаш ва дарахтларнинг ҳолатини назорат қилиш билан боғлиқ юмушларни 24/7 режимида бажаради.

 

EastFruit

East Fruit таҳлилий платформасида чоп қилинган мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат ушбу материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Мазкур сайт саҳифаларида жойлаштирилган шарҳлар ҳамда блоглар муаллифларининг фикрлари таҳририят нуқтаи назари, фикри ва позициясини ифода этмаслиги мумкин.

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

EF Trade Alerts: пиёзнинг рекорд импорти, гулкарам ва брокколи экспорти ўсиши — Ўзбекистонда 2022 йил ноябрь ойидаги натижалар

EastFruit

Сабзавот етиштиришда бегона ўтларга қарши курашиш учун кўмак берувчи лазер технологияси

EastFruit

Ўсимликларни чанглатувчи митти робот

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин