Янги ақлли қишлоқ хўжалиги роботи — InsightTRAC Rover боғ бўйлаб автоном ҳаракатланиб, бодом дарахтларидаги зараркунандаларни йўқ қилади. Худди шу робот FIRA — 2023 робототехника ютуқлари халқаро кўргазмасида «Аg Robot of the Year 2023» номинацияси бўйича мукофотни қўлга киритди. Бу ҳақида AgroExpert.md ҳаволасига таяниб EastFruit хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, FIRA — 2023 кўргазмаси жорий йилнинг 7 февралидан 9 февралига қадар Франциянинг Тулуза шаҳрида бўлиб ўтди. Агросаноат мажмуи соҳасидаги энг яхши робототехник ишланмаларни тақдирлаш маросими ҳам шу тадбир доирасида ўтказилди.
InsightTRAC Rover — бодом зараркунандаларига қарши курашувчи робот дарахтлар саломатлигини яхшилаш ва ҳосилдорликни ошириш мақсадида яратилган. Йиғим-теримдан кейин дарахтларда қолиб кетадиган бодом боғдорчилик экинлари, мева ва ёнғоқ плантациялари учун ўта хавфли кўплаб зараркунандаларнинг асосий озиқ-овқат манбаи бўлиб қолади.
Ўзиюрар шасси ускуналари зараркунандалар ва қуртларнинг личинкаларини экологик соф биологик парчаланувчи гранулалар билан «ўқ отувчи» ихтисослашган ишчи органлар ёрдамида йўқ қилади. У зараркундаларни автоном қидириш учун мўлжалланган. Энг муҳими, InsightTRAC Rover боғнинг зарарланган участкаларини аниқлаш ва дарахтларнинг ҳолатини назорат қилиш билан боғлиқ юмушларни 24/7 режимида бажаради.
East Fruit таҳлилий платформасида чоп қилинган мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат ушбу материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Мазкур сайт саҳифаларида жойлаштирилган шарҳлар ҳамда блоглар муаллифларининг фикрлари таҳририят нуқтаи назари, фикри ва позициясини ифода этмаслиги мумкин.