Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларУкраиналик боғбонлар ҳар йили совуқ туфайли икки миллиард гривнани бой беришади – Денис Москалев, FROSTLEE
Долзарб Махсус Технологиялар Янгиликлар

Украиналик боғбонлар ҳар йили совуқ туфайли икки миллиард гривнани бой беришади – Денис Москалев, FROSTLEE

«АПК-Информ: Сабзавотлар ва мевалар» таҳлилий лойиҳаси ҳисоб-китобларига кўра, Украинада боғдорчиликда совуқдан ўртача йиллик йўқотишлар 1,7-2,0 миллиард гривенга етади. Бироқ, айни пайтда Украинада фақат бир нечта фермер хўжаликлари совуқдан ҳимояловчи тизимни ўрнатмоқда. Бу ҳақда “Маҳаллийдан глобалгача: Суперфудлар. Технологиялар. Бозорлар” деб номланган халқаро конференцияда қишлоқ хўжалиги экинларини совуқдан ҳимояловчи тизим бўйича компания – FROSTLEE вакили Денис Москалев сўзлади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур конференция Киевда ташкил этилган Agrocomplex кўргазмаси доирасида ўтказилди.

Баҳорги совуқлар ҳар доим Украина боғдорчилигига катта зарар етказган, аммо сўнгги 10 йил ичида ушбу табиий офатдан ҳосилни бой бериш даражасининг тез ўсиши тенденцияси кузатилмоқда. Агар ҳисоблаб чиқилса, EastFruit экспертларининг фикрига кўра, Украинадан мева маҳсулотлари экспортининг ўртача ўсиш суръати йилига 11% ни ташкил қилади ва украиналик боғбонларнинг даромади йилига 22,6 миллион долларга ошмоқда. Агар боғбонлар совуқдан ҳимоялаш муаммосига жиддий муносабатда бўлишса, бу кўрсаткичлар анча юқори бўлишини тахмин қилиш мумкин.

«Украинадаги энг профессионал олма етиштирувчилар учун ҳам совуқдан йиллик йўқотишлар қарийб 700 миллион грн (26,5 миллион доллар) ни ташкил қилади ва айрим йилларда бозор таҳлилчиларининг фикрига кўра, совуқдан зарар бир ярим миллиард гривнага (56,8 миллион доллар) етади. Гилос, шафтоли, ўрик ва бошқа данакли меваларни етиштирувчи боғбонлар дарахтлар гуллаши пайтида ҳаво ҳароратининг кутилмаганда пасайиб кетиши натижасида ҳосилни янада кўпроқ бой беришади. Украинада голубика экини майдонларининг кўпайиши билан бирга, ушбу қиммат резаворни совуқдан бой бериш даражаси ҳам ўсиб бормоқда. Совуқ муаммоси ёнғоқ етиштирувчиларнинг ҳам тобора кўпроқ йўқотишларига сабаб бўляпти, зеро, анъанавий грек ёнғоғи ҳам, фундук ва бодом майдонлари ҳам тез суръатда кенгайиб бормоқда», дея таъкидлайди Денис Москалев.

Украинада гуллайдиган боғлар учун совуқ хавфи апрель ойининг ўрталаридан май ойи ўрталарига қадар юқори даражададир. Аммо 2020 йилда совуқ ҳаво ҳатто сўнгги баҳор ойининг иккинчи ярмида ҳам қайд этилган. Йўқотишлар минималлашиши учун буларнинг барини ҳисобга олиш керак.

Денис Москалевнинг сўзларига кўра, ҳосил ҳажмидаги йўқотишлардан ташқари, совуқ маҳсулот сифатига ҳам таъсир қилади – паст ҳароратдан таъсирланадиган дарахтлар келгусида нуқсонли мевалар беради. Агар узоқ муддат сақлашга тўғри келадиган мевалар ҳақида гапирадиган бўлсак, бу ҳолда уларни сархил мевалар бозорида сотиб ҳам, омборда сақлаб ҳам бўлмайди. Шунга кўра, бундай мевалар, одатда, сархил бозор меваларидан ўртача 5-10 баравар арзон сотилади ва уларни сотиш, кўпинча, етиштириш харажатларини қопламайди. Шунинг учун, ҳосил олинган бўлса-да, бу боғбонга фақат молиявий йўқотишлар келтиради.

“Агар боғбон юқори сифатли меваларнинг ишончли етказиб берувчиси бўлишни ва маҳсулотини юқори нархда сотишни режалаштирса, боғ ва плантацияларни совуқдан ҳимоялашнинг замонавий технологиялари ҳар қандай замонавий боғдорчилик бизнеси учун стандарт бўлиши керак. Мева- сабзавот маҳсулотлари – бу, асосан, янги, тез бузиладиган гуруҳдир. Бу ерда фақат премиум-сифат туфайли ташқи бозорларда пул ишлаш мумкин”, дея таъкидлайди у.

Боғлар ва узумзорларни паст ҳарорат таъсиридан ҳимоялай оладиган ишончли технология Шарқий Европа ва Марказий Осиёнинг кўплаб мамлакатларида расмий вакили FROSTLEE бўлмиш Европа ишлаб чиқарувчиси – GENERнинг шамол машиналаридан фойдаланиш ҳисобланади.

«Европалик фермерлар экинларни ҳимоялашнинг бошқариладиган ва самарали усули сифатида GENER шамол машиналарига ишонишади. Биргина 2021 йилда GENER Францияга икки юздан ортиқ шамол машиналарини муваффақиятли етказиб берди. Айтганча, Франциянинг иқлим шароити кўп жиҳатдан Украинаникига ўхшайди», дея таъкидлайди FROSTLEE вакили.

Денис Москалевнинг сўзларига кўра, шамол машинасининг турига, шунингдек, экин ва ҳаво ҳароратига қараб, битта машина ёрдамида 3 дан 7,5 гектаргача бўлган майдонни совуқдан ҳимоялаш мумкин. Машиналар, одатда, ҳосилни  -6 ° C совуқдан ҳам ишончли ҳимоя қила олади. Бу ҳолда агар жой ва шамол йўналишини ҳисобга олган ҳолда камида учта машина ўрнатилган бўлса, ҳимоя жуда самарали бўлади.

Мутахассис, шунингдек, совуқдан ҳимояловчи шамол машиналари Украинада жуда тез ўзини оқлайди, деб ҳисоблайди. Унинг сўзларига кўра, инвестицияларнинг фойдаси совуқнинг биринчи йилида сезилади, чунки, йўқотилган ҳосил таннархи ва 5 гектар ердан олинган сифатсиз маҳсулотнинг баҳоси пастлаши совуқдан ҳимояловчи ускуна нархидан қимматга тушади.

Шу билан бирга, сўнгги 10 йил ичида мамлакатда совуқ муаммосига дуч келмайдиган бирорта боғбон қолмаган.

Совуқдан ҳимоялаш учун шамол машиналарининг яна бир афзаллиги – узоқ муддатли бизнесни режалаштириш ва хавфни камайтириш учун энг яхши имконият эканидир. Бу омил экспорт шартномалари ва супермаркетлар тармоғи билан шартномалар тузишда ҳам, банклар ва суғурта компаниялари учун ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Ва бу ҳали ҳаммаси эмас – шамол машиналаридан ёзда боғдаги юқори ҳароратни пасайтириш учун кўплаб мамлакатлар фаол фойдаланади! Бу микроиқлимни сезиларли даражада яхшилаб,  зараркунандалар ва касалликлардан ҳимояловчи воситаларга кетадиган харажатларни камайтириш, меваларнинг сифат кўрсаткичларини ва гектардан олинадиган умумий ҳосилни яхшилашга хизмат қилади. Шамол машиналаридан фойдаланишнинг бу усули Украина шароитида ҳам жуда  талабгир бўлади, чунки, ёзнинг иссиқ ҳавоси ҳам мамлакат боғлари ва узумзорларида кўплаб муаммоларни келтириб чиқаради.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Логистика чекловлари: тўпланиб қолган муаммолар оқими жаҳон савдосини издан чиқарди

EastFruit

Украинада заъфарон экини парвариши бўйича бирор услубнинг ўзи йўқ, аммо уни етиштириш тобора ривожланмоқда

EastFruit

Украинада бодринг нархи рекордларни янгиламоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин