Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларУкраинада совуққа чидамли нок навининг тақдимоти бўлиб ўтди
Технологиялар Янгиликлар

Украинада совуққа чидамли нок навининг тақдимоти бўлиб ўтди

Украинада германиялик  мутахассислар нокнинг янги нави – “Аlessia”нинг тақдимотини ўтказишди. Янги мева тури Бавария помология ва мева селекцияси марказида етиштирилган. Бу навдаги нокнинг рангги – қизил. Мева пишиб етилганида эса жигарранг тус олади. Бу хусусда SEEDS нашри ёзмоқда.

Нокнинг янги нави совуққа чидамли. У баҳорги аёзлардан азият чекмайди. Ҳатто «Аlessia»нинг ёш дарахтлари ҳам яхши ҳосил беради. Мевалари етарлича йирик ва ташқи кўриниши жозибали. Нокнинг ғайриоддийлиги шундаки, унинг рангги ўзига хосдир.

Шунингдек ўқинг: Украинада ҳосилдорлиги юқори янги картошка нави яратилди

Янги нав «Интенсив боғ” деб номланган Бутунукраина амалий форуми асносида украиналик боғбонларга тақдим этилди, дея хабар бермоқда Аgrotimes. «Аlessia»нинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида Бавария помология ва мева селекцияси маркази директори Михаэль  Ноймюллер сўзлаб берди.

«Аlessia» нокларининг ўзига хос хусусияти қизил рангидир. Мева ҳосилдорлиги 90%ни ташкил этади ва бу Европа стандартларига тўлиқ мосдир. Бу нок кеч ёки жуда кеч пишади, хусусан, «Conference» навидан уч ҳафта кейин унинг ҳосилини олиш мумкин. Бундан ташқари, мева яхши сақланади: у, одатда, ноябрь ойининг ўрталаридан сотувга чиқарилади. Бу турдаги нокни дарахтдан узилиши билан дарҳол истеъмол қилмаслик керак, зеро, қизил ранг ҳали пишиб етилганлик белгиси эмас. Уни 4 ҳафта давомида совуқ жойда сақлаш лозим, шундан сўнггина жигарранг тусга эга бўлади, тўлиқ пишиб етилади ва таъм хусусиятлари яққол намоён бўлади», дейди Германия селекция маркази директори.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Грузияда голубиканинг клуб навлари етиштирилади

EastFruit

Қулупнайнинг қандай навлари фермерга кўпроқ даромад келтиради (видео)?

EastFruit

2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, Европада олма захиралари кўпайди, нок эса камайди – WАРА ҳисоботи

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин