Дарахтларда қолиб кетган ёки ерга тўкилиб чириган меваларнинг йиллик умумий қиймати тахминан 30 миллиард долларни ташкил қилади. Бундан ташқари, икки ҳафта кеч териб олинган мевалар эса ўз қийматининг 80 фоизини йўқотади.
Ҳозирги вақтда ҳосилни бой беришнинг асосий сабаби, баъзан меваларнинг дарахтдаёқ чириши бўлиб, бунга сабаб, глобал миқёсда ишчилар етишмовчилигидир. Мазкур муаммо 2050 йилга бориб, тахминан беш миллион нафар ишчи етишмовчилиги мисолида намоён бўлиши мумкин. Ҳатто бугунги кунда ҳам жаҳондаги барча меваларнинг 10% дан ортиғини йиғиб-териб бўлмаслиги мумкин — бу бутун Европа Иттифоқидаги умумий йиллик мева истеъмолига тенгдир, деб ёзмоқда EastFruit FreshPlaza ҳаволасига таяниб.
Шунингдек ўқинг: Грузиядаги боғдорчилик «дронизацияси»: бодом плантацияларида DJI Аgras Т-30 дронининг тест жараёни (видео)
Исроилнинг Теvel Aerobotics Technologies стартапи таянч станциясидан ҳавога кўтарилиб, дарахтдан фақат пишган меваларни узадиган ва уни эҳтиёткорлик билан пастга туширадиган учувчи автоном роботларни ишлаб чиқди. Улар инсон эмас, техника эканлиги боис, йиғим-терим пайтида туну кун ишлаши мумкин. Ва табиийки, роботлар ҳеч қачон чарчамайди, қаҳва ичиш ёки ҳожатхонага чиқиш учун танаффус қилиши шарт эмас ва дам олиш учун таътил ҳам сўрамайди.
Роботлар газ ва электр энергияси билан ишлайди. Ҳар бир робот сунъий интеллект (СИ) билан жиҳозланган бўлиб, у меванинг пишиб етилганини аниқлашга ёрдам беради; бир метр узунлигидаги механик қўл билан новдадан меваларни йиғиш/олишнинг энг яхши усули унда; бозорга чиқариш мумкин бўлмаган нуқсонли меваларни бир вақтнинг ўзида саралайди ҳам.
«Роботлар датчик ва камералар билан жиҳозланган«, дейди Теvelнинг бош директори Янив Маор.
Қуйидаги видеода дроннинг ҳаракатларини кўришингиз мумкин.
EastFruit аввалроқ НМC Farms® Теvel Aerobotics Technologies билан ҳамкорликда учувчи автоном роботлар ёрдамида йиғим-терим жараёнини синовдан ўтказгани ҳақида хабар берган эди. НМC вакилининг айтишича, бу йил ёзда шафтоли, нектарин ва олхўри ҳосилини йиғиш мавсуми дронлар ёрдамида муваффақиятли ўтмоқда: «Бу лойиҳа ҳали бошланғич босқичда, аммо унинг келгусидаги салоҳиятига тўлиқ ишонч билдириш мумкин«.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!