Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларКалифорниялик фермерлар дрон ёрдамида ҳосил йиғиш бўйича тажриба дастурини ишга туширмоқда
ТехнологияларЯнгиликлар

Калифорниялик фермерлар дрон ёрдамида ҳосил йиғиш бўйича тажриба дастурини ишга туширмоқда

НМC Farms® Теvel  Аerobotics Technologies компанияси билан ҳамкорликда учувчи автоном роботлар ёрдамида ҳосил йиғим-терими тизими бўйича тажриба дастурига оид ҳамкорлик шартномасини имзолади. Ҳар бир агродрон инсон омили аралашувисиз мустақил учиши, меваларни топиши, ҳосилни йиғиши ва жойлаштириши мумкин, деб ёзмоқда EastFruit FreshPlaza ҳаволасига таяниб.

НМC Farms® — энг илғор қишлоқ хўжалиги технологияларини жорий этиш бўйича катта нуфузга эга компания. Унинг вице-президенти ва бош менежери Дрю Кетельсен қурилиш муҳандислиги соҳасида бой тажрибага эга бўлиб, қишлоқ хўжалиги ва технологиялар бўйича ўзига хос нуқтаи назарга эгадир. У ва НМC Farms® президенти Жон МакКларти сўнгги ишланмалардан хабардор бўлиш ва ўз фермер хўжаликларига мос келувчи технологияларни аниқлаш учун уларнинг турли шаклларини синаб кўриш мақсадида ҳамкорликда ишлашади.

Шунингдек ўқинг: Грузиядаги боғдорчилик «дронизацияси»: бодом плантацияларида DJI Аgras Т-30 дронининг тест жараёни (видео)

Данакли мева экинларини экиш зичлиги борасида НМС ғайриоддий ечимларни талаб қилади, бу ҳолатда ҳосил йиғим-терими учун дронлардан фойдаланиш энг оқилона усулдир.  Кетельсен шундай дейди: “Юқори зичликдаги боғларни парваришлаш учун сарфлаган йилларимиз ўз самарасини бермоқда, учувчи автоном роботлар ёрдамида ҳосил йиғиш технологиялари шулар жумласидандир. Жорий йил ёзида дронлар ёрдамида турли рангдаги шафтоли, нектарин ва олхўри ҳосилини муваффақиятли йиғиб олдик. Ушбу лойиҳа ҳозирча бошланғич босқичда, аммо келгусидаги салоҳият жуда юқори«.

Калифорниянинг юқори зичликдаги данакли мева боғи

Автоном йиғим-терим имконияти кўп йиллар давомида ишчи кучи танқислигига дуч келган агрожамиятнинг шошилинч эҳтиёжларини қондириш борасида катта истиқболни ваъда қилади.  Бу технология Калифорниянинг Марказий водийси каби жойларда, шунингдек, данакли мевалар ҳосили  йиғим-терими мавсуми қизғин паллага кирган маҳал кучли жазирама шароитида кетма-кет бир неча кун ҳосил йиғишга ёрдам беради.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Ер ости томчилатиб суғориш усули Ўзбекистон агробизнесини тубдан ўзгартириши мумкин

Andriy Yarmak

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин