Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларТехнологик ускуна мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш муддатини узайтиришга ёрдам беради
ТехнологияларЯнгиликлар

Технологик ускуна мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш муддатини узайтиришга ёрдам беради

Сабзавотлар, мевалар ва резаворларни сақлаш ёки музлатиш билан шуғулланувчи компаниялар учун, энг аввало, ишончли технологик ускуналарни етказиб берувчини танлаш ўта муҳимдир. Бозордаги ишончли ҳамкорлар ҳақида билиш мақсадида Seeds ўн йилдан буён мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш соҳасида фаолият кўрсатувчи компанияга мурожаат қилди. “Веги тренд” ОАЖ директори Марк Тарнавский қайси етказиб берувчини афзал билишини ва бунинг сабабларини айтиб берди.

“Биз “Ван Дайк Текникс” компанияси билан анчадан бери ишлаймиз. Бу ростдан ҳам ишончли ҳамкордир, чунки ускуналари ҳам ишончли – ҳеч қачон уялтирмайди. Буюртмаларни вақтида бажаришади. 9 йилдан буён ҳамкорлик қиламиз ва бирор марта ҳам муаммо чиқмаган. Жиҳозларни ўрнатиб беришдан ташқари, уларга хизмат кўрсатиш ишларини ҳам бажаради.

Киев вилоятидаги (Украина) Катта Димерка туманида 25 минг тонна маҳсулотни унча узоқ бўлмаган муддат давомида сақлашга мўлжалланган совиткичли терминалимиз бор. Уни узоқ муддатли сақловга ўтказиш мақсадида модернизация қилишимизга тўғри келди. Бу масалада “Ван Дайк Текникс”га мурожаат қилдик”. Картошка учун 12 та камерани такомиллаштириш зарур эди. Ҳар бир камера 500-600 тоннадан маҳсулотни ўз ичига сиғдира олади. 25 августга қадар лойиҳа ўз якунига етказилиши керак – бу вақтда биз картошка қабул қилишни бошлаймиз. Модернизация сақлаш муддатини ҳозирги 3 ойдан максимал 12 ойгача ошириш имконини беради. Бу эса, ўз навбатида, юртдошларимизга июнь–июль ойларида ҳам сифатли украин картошкасини сотиб олиш имкониятини яратади. Уни хориждан импорт қилишга эҳтиёж қолмайди.

Биз яна резаворлар ва сабзини ҳам, карам, лавлаги, гилос ҳам сақлаймиз. Янги ускуналар мазкур маҳсулотларни сақлаш муддатини оширишга ёрдам беради” дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди Марк Тарнавский.

Шунингдек ўқинг: Мева-сабзавотларни сақлаш: муайан маҳсулот учун аниқ бир ускуна танлаб олиниши керак

“Ван Дай Текникс” ОАЖ директори Андрей Марушак ҳам “Веги Тренд” ОАЖ билан ҳамкорлик тўғрисида сўзлаб берди.

“Веги Тренд” ОАЖ бизга омборни модернизация қилиш масаласида мурожаат қилди. Ускуналарни ўрганиб чиққач, биз узоқ вақт сақлов учун технологиялар мавжуд эмаслигини кўрдик. Объектда 1-3 ой сақлашга мўлжалланган оддий музлаткичли ускуналар ўрнатилган бўлиб, сақловнинг тўғри технологияларини таъминловчи ускуналар йўқ экан.

Биз камералар модернизацияси амалга оширилганидан сўнг янги ҳосил сабзавотлари ва меваларини сақлаш имкониятини яратиш мақсадида 5 та ечим таклиф қилдик, шунингдек, пиёз ва саримсоқпиёз сақлаш учун бир неча камераларни модернизация қилишни тавсия этдик. Вариантлар орасидан энг яхшиси танлаб олинди ва август охирига келиб бемалол сабзавотларни узоқ муддатли сақловга қўйиш мумкин бўлади. Бу Украина фермерларига ҳосилни нафақат куз-қиш мавсумида, балки бутун йил давомида бир маромда сотиш имконини яратади.

Муҳими шундаки, биз музлаткич ускуналарини етказиб бермаймиз. Чунки уни ҳар ким олиб келиб сотиши мумкин. Қолаверса, “Вега Тренд”да музлаткич бор, аммо ундан фойда йўқ. Бизнинг фарқимиз шундаки, компаниямиз технологияга мувофиқ маҳсулотни тўғри ва узоқ сақлаш имконини берувчи айнан технологик ускуналар етказиб берамиз”.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Ер ости томчилатиб суғориш усули Ўзбекистон агробизнесини тубдан ўзгартириши мумкин

Andriy Yarmak

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин