Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларМева-сабзавотларни сақлаш: ҳар бир маҳсулот учун алоҳида ускуна зарур
Технологиялар Янгиликлар

Мева-сабзавотларни сақлаш: ҳар бир маҳсулот учун алоҳида ускуна зарур

Картошка, мева-сабзавот ва резавор етиштиришда муҳим босқич ушбу маҳсулотларни сақлаш ҳисобланади. Зеро, махсус жиҳозланган иншоот бўлмаса, мева-сабзавот маҳсулотларининг реализация муддати сезиларли даражада қисқаради. Сабзавотларни сақлаш учун ускуна етказиб берувчилар орасидан ишончлисини қандай топиш мумкин? Буни  билиш мақсадида SEEDS журналистлари бир неча ўн йилдан буён Украина ва бутун жаҳонга картошка ҳамда бошқа сабзавотларни сақловчи ускуналар етказиб бераётган «Ван Дайк Техникс» МЧЖнинг тижорат директори Aндрей Марущак билан суҳбатлашишди.

– Бугун сабзавотларни сақлаш ускуналари сотиладиган бозорда етказиб  берувчиларнинг кўплаб таклифлари мавжуд. Aгар муайян бир бино ва етарли миқдордаги ҳосил йиғим-теримига эга бўлган деҳқон ўз маҳсулотларини профессионал даражада сақлашни истаса, бундай ускуналарни танлашда у қайси жиҳатларга эътибор қаратиши керак?

– Энг аввало, ускуналарни бевосита етказиб берувчи компанияга эътибор қаратиш зарур – у технологик компания бўлиши керак. Яъни, ишлаб чиқарувчи у ёки бу маҳсулотни сақлаш технологиясини тушуниши лозим. Улар нафақат компрессор ёки ҳаво совутгичини сотувчи ходим, балки сақлаш технологияси ҳақида тушунчаси бор мутахассислардан иборат жамоа бўлиши мақсадга мувофиқдир. Фермердан мева, сабзавот ёки резаворларни сақлаш технологияси ҳақида сўралмайди, чунки бу тўғри эмас. Бундай профессионал етказиб берувчига фермер конкрет вазифа қўйади: қайси маҳсулотни қанча вақт сақлаш керак ва муайян бир иншоотнинг конфигурация параметрлари қандай бўлиши лозим ва ҳоказо.

– Фермер сабзавотларни сақлаш борасида ўзига ҳар томонлама мос келувчи тизимни қандай аниқлайди? Бу ҳолатда қайси омилларни ҳисобга олиш керак?

– Буни тегишли технологияларни етказиб берувчи компаниялар ҳисобга олиши лозим. Шундай компаниялар ҳам борки, улар доимий равишда супермаркетлар учун совутгич етказиб берган, кейин эса бирданига резавор, сабзавот ёки меваларни сақлаш тизимини жиҳозлашга ўтиб олади. Украинада сақлаш технологиясини яхши биладиган компаниялар кўп эмас. Супермаркетлар учун ускуна етказиб берувчилар эса мамлакатда юздан зиёддир.

Мева етиштирмоқчи бўлган деҳқон бу борада ихтисослашган, тажрибали, технологияни яхши билган агрономни излайди. Ҳеч қачон дон етиштириш билан шуғулланувчи агроном олма етиштиришга жалб қилинмайди. Сабзавот ёки картошка етиштиришда ҳам худди шундай – дон етиштириш бўйича тажрибаси бор агрономлар бу иш учун ёлланмайди. Ва айни жиҳат ускуналарга ҳам дахлдор. Ҳар қандай техниканинг ўзига хос вазифаси бор. Бинолар, супермаркетлар ёки омборларни совутиш учун мўлжалланган ускуналар сабзавот, мева ё резаворларни сақлашга ярамайди. Улар махсус ускуналарга қараганда арзонроқ бўлиши мумкин, аммо идеал натижа бера олмайди. Муаммо шундаки, солиштириш учун ҳеч нарса бўлмаса, фарқни англаш мушкул.

– Жаҳоннинг етакчи ишлаб чиқарувчилари тақдим этаётган сақлаш ускуналари, эҳтимол, муайян бир муҳитда ишлашга мўлжаллангандир. Aммо фермер хўжалигида бундай муҳитни яратиш имконсиз бўлса-чи?

– Имконсиз нарсанинг ўзи йўқ. Ускуналар хўжаликда мавжуд шарт-шароитга мўлжаллаб танланади: бино, иситиш тизими, изоляция, жойлашув, дегандек. Конкрет бир маҳсулот учун конкрет ускуна танланади.

Шунингдек ўқинг: Автоматлаштирилган бошқарув тизими — замонавий сабзавот сақлаш омборлари учун бирламчи шартдир

– Сабзавотларни сақловчи ускуналарни танлаш жараёни, одатда, нимадан бошланади?

– Одатда, фермерлар ишни музлатгич ўрнатадиган мутахассисни қидиришдан бошлашади. Aммо технологик жиҳатдан музлатгич бошқа, мева сақлагич ёки сабзавот сақлагич ё бўлмаса резавор сақловчи ускуна бутунлай  бошқа нарса. Aгар сиз фақат музлатгич ўрнатсангиз, у сабзавот, мева ва резаворларни яхши сақлай олмайди. Технологияларнинг бир-биридан жуда катта фарқи бор. Буни ҳисобга олиш ва тушуниш керак.

Бугунги кунда Украинада  технологик ускуналарни етказиб берувчи компаниялар жуда кўп эмас, аммо бор.

– Ускунани ўрнатиш учун қанча вақт кетади?

– Ускуналарни тайёрлашга тўрт ҳафтадан ўн саккиз ҳафтагача вақт кетади. Ўрнатишга эса бир ҳафтадан бир неча ойгача вақт керак бўлади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Украина компанияси Малайзияга органик голубика экспорт қила бошлади

EastFruit

Шок-музлатиш технологияси резаворларнинг фойдали хусусиятларини узоқ вақт сақлашга имкон беради

EastFruit

EastFruitнинг ритейл-аудити: 2021 йил июль ойидаги мониторинг тафсилотлари ва қоидалари

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин