Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларТatayoyo ширин қалампири Fruit Logistica кўргазмасида бош совринни қўлга киритди
ТехнологияларЯнгиликлар

Тatayoyo ширин қалампири Fruit Logistica кўргазмасида бош совринни қўлга киритди

Rijk Zwaan’нинг Тatayoyo ширин қалампири сархил озиқ-овқат бўйича тўққизта етакчи инновацияни ортда қолдириб, Fruit Logistica Innovation Award 2023 совринини қўлга киритди. Бош мукофот Берлиндаги тадбирнинг сўнгги кунидаги тантанали маросимда селекционерларга топширилди.

Бу ҳақида EastFruit нашри AgroExpert.md ҳаволасига таяниб хабар бермоқда.

Кўргазмада иккинчи ўрин “Ideal” навли қовун учун “Syngenta” компаниясига, учинчи ўрин эса “Brocomolе” соуси учун Испаниядаги “Аnecoop” компаниясига берилди. Бу йилги мукофотга номзодлар Испания, Норвегия, Буюк Британия, Италия, Венгрия, Нидерландия ва Германия каби турли мамлакатлар вакилларидир.

Таtayoyo юқори сифатли ширин қалампир сегментида янги  маҳсулот — булғор қалампирининг Мitayo нави учун истеъмол бренди бўлиб хизмат қилади. Ўлчами туфайли ушбу ширин қалампир худди олма сингари газак учун идеал егулик бўлиб, бу унинг бошқа қалампирлардан ажралиб турадиган жиҳатидир. Компания веб-сайтида қайд этилишича:

«Ноёб Таtayoyo қалампири истеъмол қилинганда сезиладиган таъмлар қоришмаси ёввойи қалампирга хос мева ноталарига жуда ҳам ўхшайди. Кучли ва ширин таъм, ўткир ёқимли ифор — буларнинг аксарияти, одатда, барра ўтлар, тропик мевалар ва ноёб виноларга хос бўлиб, Таtayoyo ушбу хусусиятлари билан қалампир тоифаси бўйича ҳақиқатан ҳам янги тажрибани шакллантиришига ишониш мумкин.

У мева сингари хомлигича истеъмол қилинганда мазали бўлади ва иссиқ овқатларга ингредиент сифатида қўшилса янада хушхўр туюлади. Истеъмолдан сўнг ҳам сақланиб турадиган ёқимли таъм эса тропик саргузаштлар ҳиссини янада узайтиради”.

Таtayoyo ширин қалампирини бошқа навлардан ажратиб турадиган яна бир хусусият — бу унинг ланч-боксга мос келадиган қулай ўлчамидир. Таtayoyo’ни йўл-йўлакай олма каби истеъмол қилиш ёки фойдали газак сифатида ейиш мумкинлиги унинг тайёр концепция сифатида афзаллигини таъминлайди.

Кунига битта шундай қалампирни истеъмол қилиш С витаминининг тавсия этилган кундалик меъёрини тўлдириш учун етарлидир. Бу қалампир уруғсиз эканлиги унинг янада ёқимли газак сифатида эътироф этилишига сабаб бўлади.

 

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Испан селекционерлари бинафшаранг брокколи навини яратишди

EastFruit

Хитойда голубиканинг янги гигант нави тақдим этилди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин