Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларШаҳарлар мева-сабзавот маҳсулотларининг 30 фоизини маҳаллий шароитда етиштиришга ҳаракат қилиши керак
ДолзарбТехнологияларЯнгиликлар

Шаҳарлар мева-сабзавот маҳсулотларининг 30 фоизини маҳаллий шароитда етиштиришга ҳаракат қилиши керак

2030 йилга қадар мева-сабзавотларнинг камида 30 фоизини бевосита шаҳарларда етиштириш учун замонавий агротехнологияларни жорий этиш — бугунги кун талаби. Зеро, шу орқали озиқ-овқат хавфсизлиги ва барқарорлигини оширишга эришиш мумкин. Ушбу мавзудаги ҳисобот ҳақида FreshFruitPortal ҳаволасига таяниб EastFruit хабар бермоқда.

Юқоридаги фикр Тони Блэр Глобал ўзгаришлар институти (Tony Blair Institute For Global Change) эълон қилган «Шаҳарлар қандай қилиб ўзини-ўзи озиқ маҳсулотлари билан таъминлаши мумкин — 10 пунктли режа» номли ҳисоботнинг асосий хулосаларидан биридир.

Тупроқ ўрнига гидропоникадан фойдаланиладиган ёпиқ вертикал фермалар сингари ўсимликлар таҳлили ва уларнинг ўсиш шароитларини яхшилаш учун сунъий интеллектдан фойдаланиладиган юқори технологияли иссиқхоналар ҳам бой ҳосилдорлик, экинлар ҳосилини тез-тез йиғиб олиш, сувни кам сарфлаш ва очиқ ҳавода ўсиш шароитига қарам эмаслик нуқтаи назаридан устунликка эгадир.

Бундай иссиқхоналар баргли кўкатлар ва алоҳида мевалар етиштириш учун мос бўлса-да, ҳозирги кунда  голубика, малина, қулупнай  каби мевалар билан тажриба ўтказилмоқда.  Бундан ташқари, шаҳар фермаларида сархил мева-сабзавотларнинг деярли барча турларини етиштириш мумкин.

Анъанавий мавсумий усуллардан фойдаланган ҳолда экин етиштиришга бир қатор омиллар таъсир кўрсатди: иқлим ўзгариши, мураккаб таъминот занжирлари, ишчи кучи етишмаслиги, сиёсий беқарорлик ва глобал инқирозлар.

2050 йилга бориб, жаҳон аҳолисининг учдан икки қисми шаҳарларда яшаши ва барча ишлаб чиқарилган озиқ-овқатнинг 80 фоизини истеъмол қилиши прогноз қилинмоқда. Шу боис,  соғлиқ учун фойдали маҳаллий етиштирилган сархил мева-сабзавотларга эҳтиёж бор.

Сингапур аллақачон «30 га 30» ташаббусини амалга оширди ва Европа шаҳарлари ҳам, жумладан, Париж 2035 йилга бориб озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 25 фоизга, Брюссель эса 2050 йилга бориб 30 фоизга оширишлари керак.

Шаҳар агротехнологиялари кўп энергия сарфлайди, шунинг учун улар барқарор энергияга эга бўлган жойлар учун идеалдир.  Хусусан, озиқ-овқат импорти юқори бўлган шаҳарларда, ишчи кучи етишмайдиган жойларда, шунингдек, шаҳарга яқин бўлган ҳудудларда ҳам аниқ деҳқончилик инструментларидан фойдаланиш мумкин.

«Ўн пунктли режа»да шаҳар ҳудудига қишлоқ хўжалиги активи сифатида қараш кераклиги аниқ-тиниқ айтилган. Прогрессив сиёсатнинг роли янгиланган сиёсат ва тадқиқот ҳамда ишланмаларни молиявий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, тижорат сармоялари, қишлоқ хўжалигида фойдаланиш мумкин бўлган янги ёки мавжуд бинолардан фойдаланиш орқали молиявий муваффақиятга эришиш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишнинг калитидир.

Қолаверса, муносиб маркировка, тарғибот ва маркетингни ҳам унутмаслик керак.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Маrlena қизил смородина бозорида янги лидерга айланадими?

EastFruit

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин